Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мактабларда онлайн «Kundalik» тизими жорий қилинади

3864

Ота-оналар энди фарзандининг ўқишини, баҳоларини ва ўзлаштиришини онлайн кузатиб бориши мумкин. 29 май куни Халқ таълими вазирлиги ва “Кундалик” компанияси Тошкент мактабларида электрон журнал ва кундаликларни синовдан ўтказган, деб ёзмоқда minbar.uz

Апрел-май ойларида Кундалик рақамли таълим платформаси пойтахтдаги 53 та умумтаълим мактабида синаб кўрилган эди. Лойиҳанинг биринчи босқичида қатнашган мактаблар синф журналларини бир вақтнинг ўзида қоғоз ва Кундалик тизимида электрон шаклда юритишган.

Кундалик тизими нимаси билан қулай?

– Кундалик тизими онлайн режимда дарс жадваллари, ўқитувчилар дарс режалари, ўқувчиларнинг дарсдаги иштироки ҳамда ўзлаштиришини электрон журнал ва кундаликларга киритиб бориш имконини беради;

– таълим муассасасининг статистик ҳисоботларини ишлаб чиқишни таъминлайди;

– тизим орқали ўқувчилар ва ота-оналар уй вазифалари ҳамда баҳолар ҳақида исталган вақтда маълумот олиши мумкин;

– бу маълумотлар ҳимояланган ижтимоий тармоқлар орқали тақдим этилади.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг айтишича, 1 сентябргача Тошкент шаҳридаги барча мактабларда электрон журнал ва кундаликлар жорий этилади.

Онлайн тизим ўқитувчиларга ҳам фойдалидир. “Кундалик” компанияси тизимни соҳага жорий этишда ўқитувчилар ва мактаб раҳбарларига ҳам ёрдам беради. Улар журналларни онлайн юритиши, ўқувчиларга баҳо қўйиши мумкин.

Энг муҳими, касаллиги ёки бошқа узрли сабаб билан дарс қолдирган ўқувчи шу платформа орқали масофадан таълим олиш имконига эга.

Халқ таълими вазирлиги ва “Кундалик” компанияси мактабларда электрон журнал ва кундаликларни юритиш лойиҳасини йўлга қўйиш бўйича 2018 йилнинг октябр ойида келишиб олганди. Компания лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш, қўллаб-қувватлаш ва тизимни ривожлантириш харажатларини ўз зиммасига олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мактаблар яна онлайн фаолият олиб боради

901 21:48 20.01.2022

«Толибон» қизларнинг мактабда ўқишига қарши эмас

556 10:15 18.01.2022

ИИВ Тошкент мактабларида жиноятчилик ривожланганини айтди

788 12:05 26.12.2021

Мактаб ўқувчиси ўзбек тилида сўзлашувчи робот яратди

557 19:05 24.12.2021

Мактаб дарсликлари ўқувчилар учун мураккаблик қилиши айтилди

940 19:25 20.12.2021

Боғча ва мактаблар олдида ҳаракатланиши учун рухсат этилган тезлик меъёри камайтирилади

486 15:35 07.12.2021
« Орқага