Янгиликлар

Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди

404

Халқ таълим вазирлиги жорий йилда мактабларда якуний имтиҳонлар бўлмаслигини маълум қилди.

“Президентимиз томонидан карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонларни бекор қиламиз”, – дейилади вазирлик хабарида.

Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади. Шу билан биргаликда kundalik.cом тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.

Вазирлик карантин вақтида «online-мактаб» орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган барча ота-оналарга ўз миннатдорчилигини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Бағдодда ҳамма ёқ тинч": депутат "Ўзбекистон 24" телеканалини танқид қилди

1343 23:09 30.05.2020

“Ўрикзор” бозорида коронавирус чиққан сотувчининг фарзандларида ҳам инфекция аниқланди

786 22:19 30.05.2020

Пандемия туфайли меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга қайтмоқда

720 16:30 30.05.2020

Ўзбекистон масжидлар очиладими?

3977 15:21 30.05.2020

Расман: Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди, бир қатор ўзгаришлар бор

1581 12:14 30.05.2020

Диний идоранинг мадраса очиш ҳақидаги хатга жавобига муносабат

5991 19:00 29.05.2020
« Орқага