Янгиликлар

Малайзия бош вазири истеъфо берди

414

Янги ҳукмрон коалиция тузиш бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учраши ортидан Малайзия бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад истеъфо берди. 

Ҳукумат тарқатган баёнотда айтилишича, 94 ёшли бош вазир истеъфо ҳақидаги аризасини мамлакат қиролига топширган. 

Маҳатҳир Муҳаммаднинг истеъфосидан сўнг ҳукмрон “Умид аляьнси” коалицияси тарқалади ва муддатидан аввал сайлов ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади. Ушбу коалиция 2017 йилда тузилган ва тўртта сиёсий партияни бирлаштирган эди. 

Ҳукуматни бош вазир ўринбосари Ван Азиза Ван Исмоли вақтинча бошқариб туради. 

Эслатиб ўтамиз, Маҳатҳир Муҳаммад 2018 йилнинг майида ўтказилган сайловдан сўнг бош вазир лавозимини эгаллаган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзия маликаси коронавирус пандемиясига қарши курашувчилар учун овқат тайёрламоқда

601 08:30 31.03.2020

Мусулмон ва насроний олимлар Истанбулда нималарни муҳокама қилмоқда?

987 18:40 11.03.2020

Малайзиянинг янги бош вазири қасамёд қабул қилди

342 15:00 02.03.2020

Ислом молияси ҳақида тушунчамиз йўқ

822 09:00 26.02.2020

Малайзияда “сунъий онг” жиноятни очиб берди

1050 17:00 22.02.2020
« Орқага