Малайзия ҳукуматининг қарори билан давлат ходимларининг коронавирусга қарши эмланиши мажбурий бўлди, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.
Барча ходимлар жорий йил 1 ноябргача эмланган бўлиши зарур, бу талаб коронавирусга қарши вакцина саломатлиги учун хавф туғдирадиган ходимларга амал қилмайди. Эмланишни истамаган ходимларга интизомий чора кўрилади.
Қайд этилишича, давлат ходимларидан эмланишнинг талаб қилиниши аҳолининг вакцинацияга ишончини ошириш ва ҳукумат ишининг узлуксиз давом этишини таъминлаш билан боғлиқдир. Ҳукумат йил охиригача вакцинация даражасини 80 фоизга етказишни режалаштирмоқда, айни пайтда бу кўрсаткич 61 фоизни ташкил қилмоқда.
Малайзияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 2,23 миллиондан, вафот этган беморлар сони эса 26 мингдан ошди.