Малайзия халқаро мусобақа мезбонлигидан маҳрум этилди, аммо афсусда эмас

14:35 28.01.2019 2034

Халқаро паралимпия қўмитаси Малайзияни сузиш бўйича жаҳон чемпионатига мезбонликдан маҳрум бўлди. Бунга Малайзия ҳукуматининг исроиллик спортчиларни мамлакатга киритмаслик ҳақидаги қарор сабаб бўлди.
  
“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Малайзия ёшлар ва спорт Саид Содиқ Халқаро паралампия қўмитасининг қарори Куала-Лумпурнинг Исроил бўйича позициясини ўзгартирмаслигини айтган. 

“Малайзия учун Биньямин Нетаньяҳу тузумининг зўравонликлари оқибатида ҳалок бўлаётган фаластинликларни қўллаб-қувватлаш халқаро мусобақа ўтказишдан муҳимроқдир”, – деди у. 

Сузиш бўйича жаҳон паралампия чемпионати жорий йилнинг 29 июль-4 август кунлари Малайзияда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Куала-Лумпур Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида мазкур мусобақада қатнашмоқчи бўлган Исроил спортчиларига виза беришдан бош тортди. 

“Исроил халқаро қонунларни, ахлоқ меъёрларини ва инсон ҳуқуқларини кўп бора бузди. Исроилликлар бошқа давлатлардаги спорт мусобақаларида қатнашиши мумкин, бироқ Малайзия учун улар жиноят содир этган давлатдан келяпти ва биз уларни қабул қила олмаймиз”

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!