Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Малайзия кореялик дипломатлардан мамлакатни тарк этишини талаб қилди

957

Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Кореянинг икки ўртадаги диломатик алоқаларни узиш ҳақидаги қарорини ҳурматсизлик деб атаб, Шимолий Корея элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларидан мамлакатни 48 соат ичида тарк этишни талаб қилди.

“Малайзия КХДРнинг 19 март куни дипломатик муносабатларни узиш тўғрисидаги қароридан чуқур афсусда. Биз ушбу қарорни қоралаймиз ва халқаро ҳамжамият аъзолари ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик руҳига эътибор бермай қабул қилинган бу қарорни дўстона ва конструктив эмас деб биламиз”, – дейилади вазирлик баёнотида. Шунингдек, баёнотда фаолияти 2017 йилда тўхтатиб қўйилган Пхеньяндаги Малайзия элчихонасини ёпишга тўғри келиши айтилган.

Кореянинг Марказий телеграф агентлиги бугун Пхеньян Куала-Лумпур билан дипломатик муносабатларни узгани ҳақида хабар қилди, бунга сабаб сифатида эса Малайзия судининг Шимолий Корея фуқаросини АҚШга экстрадиция қилиш ҳақидаги қарори кўрсатилди.

Аввалроқ, Малайзия Олий суди халқаро санкцияларни айланиб ўтган ҳолда “пул ювиш” ва Пхеньянга ҳашаматли товарларни этказиб беришда гумонланган, АҚШга экстрадиция қилинадиган КХДР фуқаросининг апелляциясини рад этган эди. Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида КХДР фуқаросини АҚШга топшириш тўғрисидаги қарор қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг мустақиллиги асосида қабул қилинганлиги таъкидланган.

Малайзия суди 2019 йил декабр ойида мазкур мамлакатда 10 йилдан ортиқ вақтдан бери рафиқаси ва икки қизи билан яшаб келаётган 54 ёшли Мун Чой Мюнни экстрадиция қилиш бўйича Федерал Тергов Бюросининг (ФБР) талабини қондирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзия: эмланмасликка чақирганлар жазоланиши мумкин

169 10:55 31.05.2021

Малайзия ҳукумати коррупциячиларга: «Ўғирлаганингизни қайтаринг!»

509 15:35 11.05.2021

Коронавирус: Малайзияда эмлаш асорати учун товон тўланади

280 15:00 23.03.2021

Малайзия мактабларида диний таълим

1182 19:00 19.03.2021

Шимолий Корея Малайзия билан алоқасини узди

949 13:35 19.03.2021
« Орқага