Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Малайзия: масжидлар сув тошқинларидан жабр кўрганларга бошпана бўляпти

670

Куала-Лумпур ва Путражая масжидлари кучли ёмғир ва сув тошқини туфайли қийин вазиятга тушиб қолган юзлаб аҳолига бошпана бўлиш учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича вазир Идрис Аҳмад маълум қилди.

“Масжидлар одамларни қабул қилишга тайёр ва тегишли ёрдам ҳам беради. Масжидларда, шунингдек, Dapur It'am ва Jawi Food Bank озиқ-овқат банки дастурлари орқали озиқ-овқат ёрдами кўрсатилмоқда”, – деди у.

Малайзияда кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқини 15 мингдан ортиқ одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди, ўнлаб йўллар ёпиб қўйилди ва кемалар қатнови тўхтатди. Мамлакат бўйлаб 66 мингдан ортиқ полициячилар, аскарлар ва ўт ўчирувчилар сув тошқинида қолган одамларни қутқариш учун сафарбар қилинган.

Малайзияда сув тошқинлари октябрдан мартгача бўлган йиллик муссон мавсумида, айниқса мамлакатнинг шарқий қирғоғида тез-тез учрайди. Жума куни эрталаб бошланган ва шанба кунигача давом этган ёмғир пойтахт Куала-Лумпурни ўраб турувчи, энг бой ва аҳоли гавжум ҳудуд ҳисобланувчи Селангор штатига кучли зарба берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожи Шарин Лоу ва унинг ҳалол таомли ресторанлари

859 19:50 05.05.2022

Малайзия Ислом иқтисодиёти энг муваффақиятли давлат деб тан олинди

667 10:31 11.04.2022

Малайзия билан «зиёрат туризми»  бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади

380 17:10 01.04.2022

Индонезия пойтахти чўкиб кетмоқда, қутқаришнинг иложи борми?

1987 19:05 19.01.2022

Малайзияда сел қурбонлари сони ортди

494 08:57 27.12.2021

Малайзия: сув тошқинлари қурбонлари сони ортяпти (фото)

697 16:05 21.12.2021
« Орқага