Янгиликлар

Малайзия океанга кўп чиқинди ташловчи давлатларга муносиб жавоб қайтарди

3204

Малайзия ҳукумати океанга кўп чиқинди ташловчи давлатларга ўзига хос тарзда жавоб қайтарди. Улар тўлқинлар билан етиб келган 13 тонна чиқиндини 150 та контейнерга жойлаган ҳолда, сувга чиқинди ташлаган давлатларга қайтариб жўнатди, дейилади Islam.ru хабарида.

Душанба куни Малайзиянинг Атроф муҳит ишлари бўйича вазири Йуо Би Ин мамлакат дунё мамлакатлари учун чиқиндихона бўлмаслигини, кимдир шундай қилиш истагида бўлса, бу фақат орзулигини билдирди.

150 та контейнерда 43 таси Францияга, 42 таси Буюк Британияга, 17 таси АҚШга, 11 таси Канадага ва 10 таси Испанияга йўл олди. Қолганлари эса тегишлича Япония, Сингапур, Португалия, Хитой, Бангладеш, Шри-Ланка ва Литвага қараб йўл олди.

Малайзия вазирининг айтишича, мамлакат тез орада яна 110 та контейнерда чиқиндиларни “эгаларига” қайтаради. Уларнинг 60 таси АҚШга жўнатилади.

 Малайзия  уйғурлар ҳимоясига отланган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзия мусулмонлари учун урфдаги дастурдан фойдаланиш тақиқланди

1186 15:00 04.07.2020

Муваффақият сири ёки Маҳатҳир Муҳаммаднинг устозларга ўгити

1433 09:00 22.06.2020

Малайзия бош вазири саратондан тузалди

490 17:30 16.06.2020

Малайзия ҳам бу йил Ҳажни бекор қилди

332 20:00 11.06.2020

Малайзия Ўзбекистоннинг исломий меросини ўрганади

566 16:30 06.06.2020

Малайзия ширкати Ўзбекистонда ID ва банк карталарини ишлаб чиқармоқчи

422 19:30 22.05.2020
« Орқага