Янгиликлар

Малайзия уйғурлар ҳимоясига отланган

2171

Малайзия ташқи ишлар вазири Сайфиддин Абдуллоҳ Шарқий Туркистондаги уйғурларнинг ҳуқуқлари бузилиши ўрганилишини маълум қилди. Мазкур вазифа Халқаро исломий фикр ва маданият институтига (ISTAC) юкланди, дея хабар бермоқда “Анадолу”. 

Ташқи ишлар вазири Малайзия уйғурлар масласига эҳтиёткорлик билан ёндашинини таъкилади. 
“Малайзия бу масалада на Хитой ҳукуматининг ҳисоботларини кўр-кўрона тасдиқлайди, на Хитойни очиқ-ойдин танқид қилади. Биз у ерда содир бўлгани айтилаётган ҳар бир иддаонинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилмоқчимиз”, – деди Сайфиддин Абдуллоҳ. 

Хусусан, вазирнинг айтишича, бир миллиондан ортиқ уйғурнинг лагерларга юборилгани ва у ерларда ёмон муомалага дуч келгани ҳақидаги хабарлар ҳам текширилади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бу йил Малайзия фуқаролари учун ҳаж квотаси оширилди

685 14:40 25.01.2020

Малайзия океанга кўп чиқинди ташловчи давлатларга муносиб жавоб қайтарди

2856 17:20 22.01.2020

Кран остида ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация тўланди

1555 09:40 20.01.2020

«Сулаймонийни Қошиқчининг қотиллари қатл этди!»

1520 12:21 17.01.2020

Малайзия Рамазон ойида Ўзбекистон ҳақида 10 қисмли фильм намойиш этади

438 16:40 15.01.2020

Гиёҳвандларга энг қаттиқ жазо тайинланган 7 давлат

4137 09:35 02.01.2020
« Орқага