Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Малайзия қочқин роҳинжаларни очиқ денгизга ҳайдамоқчи эмас

862

Малайзия Мьянманинг Аракан штатидан қочиб келган мусулмон роҳинжаларни ортга қайтармоқчи эмас. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Муҳиддин Ёсин маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”. 

Бош вазирнинг айтишича, июнь ойининг бошида денгиз орқали ноқонуний равишда Малайзияга келган роҳинжаларнинг масаласини ҳал қилиш учун ҳукумат самаралироқ режа тузиш устида ишламоқда. “Ҳукумат қочқинларга очиқ денгизга қайтариб юбормоқчи эмас. Айни пайтда биз қочқинлар одам савдогарлари ва бошқа жиноятчилар бор-йўқлигини текширяпмиз”, – деди Муҳиддин Ёсин.  

Унинг таъкидлашича, қочқинлар БМТ воситачилигида халқаро ҳимоя олади. Агар БМТ ташаббус кўрсатса, қочқинлар ватанларига хавфсиз шаклда қайтиши мумкин бўлгунга қадар Малайзияда қолади. 

Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни 269 нафар роҳинжа Малайзиянинг Лангкави оролига келган. 

Грецияда тарихий масжид тошбўрон қилинди

Феминизм Исломда

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбдан қарзни қайтариб олиш вақти келмадими?..

1496 21:35 19.09.2020

Малайзиядаги масжидда аутизм маркази очилди

526 18:50 19.09.2020

Малайзия собиқ бош вазирининг уятсизлиги

3648 10:20 20.08.2020

Ҳиндистонлик киши Малайзияда пандемиянинг иккинчи тўлқинига сабаб бўлиши мумкин

1308 13:40 08.08.2020

Малайзиянинг собиқ бош вазири коррупцияда айбдор деб топилди

692 16:22 28.07.2020

Малайзия мактаблари: «Ўқувчилар ўзининг жойнамози билан келсин»

1693 11:30 22.07.2020
« Орқага