Янгиликлар

Малайзияда “сунъий онг” жиноятни очиб берди

1051

Малайзиянинг Сабаҳ штатида қизиқарли воқеа юз берди – тарихда биринчи марта сунъий интеллект тизими суд қарорларини қабул қилишда кўмаклашди. 

Гумондор Денис Модили 0,01 грамм метамфетаминни ташишда айбланган. Сунъий интеллект тизими ўтмишдаги суд амалиёти ва Модилининг саёҳат маълумотларини таҳлил қилиб, у айбдор деган хулосага келди. Шу билан бирга, А.И Модили қасддан ҳаракат қилмагани ва гиёҳванд моддаларни шахсий фойдаланиш учун олиб кетаётганини исботлашга муваффақ бўлди.

Суд айбдорни 12 ой ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди. Мабодо яна қайта жиноят қилса, Модили анча узоқроқ қамоқ жазосига ёки ҳатто ўлимга ҳам ҳукм қилиниши мумкин. 

Таъкидлаш жоизки, Малайзиянинг бир қатор штатларида шариат қонунлари амал қилади ва дунёнинг кўплаб мусулмон ҳуқуқшунослари бу мамлакатдан андаза олади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзия маликаси коронавирус пандемиясига қарши курашувчилар учун овқат тайёрламоқда

601 08:30 31.03.2020

Мусулмон ва насроний олимлар Истанбулда нималарни муҳокама қилмоқда?

987 18:40 11.03.2020

Малайзиянинг янги бош вазири қасамёд қабул қилди

342 15:00 02.03.2020

Ислом молияси ҳақида тушунчамиз йўқ

823 09:00 26.02.2020

Малайзия бош вазири истеъфо берди

415 15:20 24.02.2020
« Орқага