Янгиликлар

Малайзиялик имом жума хутбаси пайтида оламдан ўтди

1673

Малайзиянинг Кедах штатидаги “Ал-Бухорий” масжидининг имоми Ку Ёқуб Ку Ҳошим жума хутбаси пайтида бирданига ҳушидан кетди ва бир неча дақиқада вафот этди. 

“Бир неча киши уни ўрнидан турғазиш учун югурди, масжиддаги шифокорларга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилди, мен эса тез тиббий ёрдамни чақирдим”, – дейди масжид қавмидан Ҳасан Афифуддин исмли киши. 

The Star нашрининг хабар беришича, 68 ёшли имомни касалхонага олиб боришган, бироқ у ердаги шифокорлар унинг вафот этиб бўлганини айтишган. 

“Ал-Бухорий” масжиди раҳбарияти Ку Ёқуб Ку Ҳошим камтарин ва тинчликсевар инсон, масъулиятни ҳис қиладиган ходим бўлганини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзия океанга кўп чиқинди ташловчи давлатларга муносиб жавоб қайтарди

2478 17:20 22.01.2020

Кран остида ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация тўланди

1414 09:40 20.01.2020

«Сулаймонийни Қошиқчининг қотиллари қатл этди!»

1332 12:21 17.01.2020

Малайзия Рамазон ойида Ўзбекистон ҳақида 10 қисмли фильм намойиш этади

356 16:40 15.01.2020

Гиёҳвандларга энг қаттиқ жазо тайинланган 7 давлат

3997 09:35 02.01.2020

Малайзия уйғурлар ҳимоясига отланган

2047 08:00 31.12.2019
« Орқага