Малайзиялик мутахассис Элина Бинти Моҳд Ҳусини самарқандлик талабаларга маъруза ўқиди

15:00 12.04.2019 397

Малайзия исломий фанлар университети доценти самарқандлик талабаларга замонавий архитектура муаммолари бўйича маъруза ўқиди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Малайзия Исломий фанлар университети ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига кўра малайзиялик мутахассис Элина Бинти Моҳд Ҳусини Самарқандга ташриф буюрди.

Малайзиялик олима СамДАҚИ “Интерьер лойиҳалаш, архитектуравий графика ва  компьютер моделлаш”, “Ландшафт дизайни” ва бошқа таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари талабаларига 18 соат дарс машғулотларини олиб борди.

Элина Бинти Моҳд Ҳусини институтнинг профессор- ўқитувчилари ва магистрлари билан замонавий архитектурадаги янги йўналиш ва услубларни муҳокама қилди ҳамда фанни ўқитишнинг илғор технологиялари бўйича семинар-тренинглар ўтказди.

Манба: ОТМ телеграм канали

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!