Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Малайзияликлар Aнвар Иброҳимнинг бош вазирликка келишини нишонламоқда

594

Фахрий сиёсатчининг тарафдорлари унинг ислоҳотлар учун ўнлаб йиллар давом этган курашидан сўнг Малайзиянинг юқори лавозимига кўтарилганини олқишламоқда.

75 ёшли мухолифат етакчисига пайшанба куни Жануби-Шарқий Осиё давлатидаги энг юқори лавозим топширилди. 

Қарийб ўттиз йилни мухолифатда ўтказган Aнвар учун бу ажойиб қайтиш бўлди. Шу ўттиз йилнинг ўн йилини у беҳаёлик ва коррупцияда айбланиб, сиёсий сабабларга кўра қамоқда ўтказди.

Собиқ Бош вазир ўринбосари Aнвар 1998 йилда ўша пайтдаги Бош вазир Маҳатҳир Муҳаммад билан Осиёдаги молиявий инқирозни ҳал қилиш масаласида жанжаллашиб қолган. У ўша пайтда юқори лавозимга тайинланиши кутилаётган эди. Кейин Aнварни ҳамжинсбозлик ва коррупцияда айблашди. Ўн минглаб одамлар етакчининг ислоҳотларга чақирувларини ҳимоя қилиш учун кўчаларга чиқди.

Aммо кейинги йили у қамоққа олинди.

Aнвар 2004 йилда айбланиб, оқланишга муваффақ бўлган. Бироқ 2015 йилда яна шу каби ёмон айбловлар билан қамоққа ташланган. 2018 йилда қамоқдан озод қилинган. У мухолифат иттифоқини мувофиқлаштирган ва ҳатто Малайзия давлат инвестиция фонди (1МДБ) давлат жамғармасидаги кўп миллиард долларлик коррупция можаросида ўша пайтдаги бош вазир Нажиб Раззоқни лавозимидан четлаштириш учун ўзининг собиқ устози, кейинчалик душмани бўлган Маҳатҳир билан кучларни бирлаштирган.

Ўшанда Aнвар бўлажак бош вазир лавозимига расмий номзод қилиб кўрсатилган. Маҳатҳир билан яна тўқнашувлар ҳукуматнинг ағдарилишига олиб келганида, бу лавозимга яна рад жавобини берган эди. Беқарорлик шароитида 2018 йилги овоз беришда сайловчилар томонидан қатъиян рад этилган Нажибнинг Бирлашган Малайзия Миллий Ташкилоти ҳукуматга қайтди.

Aнвар тарафдорлари учун унинг ўнлаб йиллар давом этган нотинчликлардан сўнг юқори поғонага кўтарилиши матонатдан далолатдир.

Янги раҳбар тарафдорларининг кўпчилиги Aнварнинг амбицияларини барбод қилганликда айбланаётган ҳозир 97 ёшли Маҳатҳирни масхара қилишди. Собиқ бош вазир шанба кунги сайловда ўз ўрнини ҳимоя қила олмади. У сайлов гарови сифатида тўлаган минглаб Малайзия ринггитларини қайтариш учун зарур бўлган 12,5 фоиз овозни ҳам қўлга кирита олмади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзиядаги кўчки қурбонлари сони 31 кишига етди

277 10:35 26.12.2022

Малайзиядаги кўчки қурбонлари сони ортди

548 08:40 18.12.2022

Малайзия парламенти тарқатиб юборилди  

999 18:10 10.10.2022

Насроний спортчи қиз рингга ҳижоб кийиб чиқди

11940 16:20 12.08.2022

Истанбулда катта Ислом давлатлари сармоя форуми бўлиб ўтади

749 14:45 16.06.2022
« Орқага