Янгиликлар

Малайзиянинг собиқ бош вазири катта миқдордаги маблағни талон-тарож қилган бўлиши мумкин

233

Малайзиянинг собиқ бош вазири Нажиб Разоқ давлатга қарашли 1MDB  инвестиция жамғармасидан бир неча юз миллион долларни шахсий ҳисобларига ўтказишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда The Star нашри хабар бермоқда.

Прокурор Гопал Шрирамнинг сўзларига кўра, 1MDB маблағларини талон-тарож қилишда Нажиб Разоққа молиячи Лоу Тэк Чжо ёрдам берган ва иккиласи тил бириктирган ҳолда жамғармадан камида бир неча юз миллион долларни ўмарган.

Собиқ бош вазир ва унинг атрофидагилар устидан суд иши бугун пойтахт Куала-Лумпурда бошланди. Лоу Тэк Чжо қочиб кетган ва айни пайтда қаердалиги аниқ эмас.

1MDB давлат инвестиция жамғармасидан ҳаммаси бўлиб 4 миллиард долларга маблағ ўмарилган бўлиши мумкин. Бу жамғарма билан боғлиқ можаро Малайзиядан ташқари Сингапур, АҚШ, Швейцария ва бошқа давлатларда ҳам текширилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзияда коррупция ҳақида хабар берганлар $ 7000 билан мукофотланади

663 17:30 05.10.2019

Норита бинти Муҳаммад – соқовларга Қуръони Каримни ёдлашга ёрдам берувчи илова тайёрлаган муслима

411 08:05 25.09.2019

Малайзиянинг янги қироли тахтга ўтирди

734 10:30 31.07.2019

Эрдоған: «Ислом оламининг бирлиги Туркия учун муҳим»

1413 09:35 27.07.2019

Малайзиялик имом жума хутбаси пайтида оламдан ўтди

1597 19:30 10.06.2019
« Орқага