Янгиликлар

Малайзиянинг янги қироли тахтга ўтирди

977

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда мамлакатнинг янги қироли Абдуллоҳ Риайятуддин ал-Мустафо Биллаҳнинг расман тахтга ўтириш маросими бўлиб ўтди.

Bernama агентлиги хабарига кўра, қирол этник келиб чиқиши ва диний мансублигидан қатъи назар, мамлакат фуқароларининг бирдамлигини кучайтиришга ваъда берди. Янги қиролга Малайзия бош вазири Маҳатхир Муҳаммад қасамёд қилди.

“Ишонтириб айтаманки, ҳазрат олийлари, ҳукумат эришилган натижалар билан тўхтаб қолмайди”, – деди у.

Абдуллоҳ Риайятуддин ал-Мустафо Биллаҳ жорий йилнинг 31 январида қирол сифатида қасамёд қабул қилган эди. 

Малайзияда қирол асосан рамзий вазифаларни бажаради. У парламент қабул қилган қонунларни, бош вазир номзодини ва Олий суд таркибини тасдиқлайди, Қуролли кучларнинг бош қўмондони ҳисобланади. Қирол Ҳукмдорлар кенгаши томонидан беш йилга сайланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзия мусулмонлари учун урфдаги дастурдан фойдаланиш тақиқланди

1186 15:00 04.07.2020

Муваффақият сири ёки Маҳатҳир Муҳаммаднинг устозларга ўгити

1433 09:00 22.06.2020

Малайзия бош вазири саратондан тузалди

490 17:30 16.06.2020

Малайзия ҳам бу йил Ҳажни бекор қилди

332 20:00 11.06.2020

Малайзия Ўзбекистоннинг исломий меросини ўрганади

565 16:30 06.06.2020

Малайзия ширкати Ўзбекистонда ID ва банк карталарини ишлаб чиқармоқчи

422 19:30 22.05.2020
« Орқага