Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Малдив оролларида дунёдаги биринчи сузувчи шаҳарлардан бири қурилмоқда

823

Сузувчи шаҳардаги уйлар 2024 йилдан сотувга чиқиши режаланган

Ҳинд океани сувларида сузиб юрувчи шаҳар қурилмоқда. Малдив пойтахти Маледан қайиқда бор-йўғи 10 дақиқа масофада жойлашган сув ҳавзаларида 20 000 кишини сиғдира оладиган сузувчи шаҳар қурилмоқда.

Малдивликларнинг анъанавий денгизчилик маданиятидан илҳомланган лойиҳани ишлаб чиқиш 2009 йилда бошланган ва 2027 йилгача тўлиқ якунланиши кутилмоқда. У Голландиянинг Waterstudio архитектура фирмаси томонидан Малдив ҳукумати ва Голландиянинг Dutch Docklands кўчмас мулк ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқиляпти.

Сузувчи шаҳарнинг қурилишига экологик сабаблар, яъни глобал исиш билан боғлиқ денгиз сатҳининг кўтарилиши ҳам сабаб бўлди. Малдив оролларининг 80 фоизи денгиз сатҳидан бир метрдан пастроқ баландликда жойлашган ва 2100 йилга келиб оролларнинг аксарияти яшаш учун яроқсиз ҳолга келиб, сув остида қолиб кетиши мумкин.

Шаҳарни лойиҳалаштирган муҳандислар кўплаб муаммоларни ҳал қилишлари, биринчи навбатда хавфсизликни таъминлашлари керак бўлади. Хавфсизлик бундай катта ўлчамдаги сузувчи тузилмани қуришда айниқса муҳимдир. "Ҳамма нарсани олдиндан ҳисобга олиш керак, жумладан, табиат таъсири, тўлқинлар, экстремал об-ҳаво ва денгиз сатҳининг 100 йилликдаги кўтарилиш прогнози кабилар", - дея маълумот беради шаҳар архитектурасини яратган Waterstudio фермаси.

Шаҳар бир кўринишда инсон миясини эслатиб юборадиган шаклда, бу тасодиф эмас. Лойиҳа мийясимон маржонларга ўхшатиб яратилган бўлиб, уйларга сунъий маржон қирғоқлари бириктирилади.

“Малдив оролларидаги сузувчи шаҳар мелиорацияни талаб қилмайди, шунинг учун у маржон рифларига минимал таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, унинг шарофати билан янги улкан рифлар ўсади, улар сув оқими сифатида ишлайди. Бизнинг иқлим ўзгаришига мослашишимиз табиатни бузмаслиги, балки у билан ҳамкорликда ишлаши керак”, - деб тушунтиради Малдив оролларининг собиқ президенти Муҳаммад Нашид.

Cузувчи шаҳарда асосий транспорт сифатида қайиқлар бўлади, шунинг учун бу ерда кўплаб каналлар қурилади. Аммо машиналар умуман бўлмайди - фақат велосипед, электр самокат ва скутерларгина бўлади.

Тез орада кўчмас мулк сотуви бошланади ва илк мижозлар 2024 йилда оролга кўчиб ўтишлари кутилмоқда. Ҳар бир уй 100 квадрат метр майдон, қайиқ учун тураргоҳ кўприги ва усти очиқ меҳмонхонага эга бўлади.

Мале дунёдаги одамлар энг зич жойлашган шаҳарлардан бири бўлиб, 200 000 дан ортиқ инсон 8 квадрат километр майдонга эга пойтахтда тиқилинчда яшайди. Қурилаётган сузувчи шаҳарда кўчмас мулк нархи студиялар учун 150 000 доллардан, оилавий яшовчилар учун эса 250 000 долларгача миқдорда нархланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

747 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

355 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

521 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

930 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

675 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1473 17:20 02.02.2023
« Орқага