Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мали Франция элчисини мамлакатдан чиқариб юбормоқда

877

Мали миллий телевидениеси баёнотида душанба куни Франция элчисига Франция ҳукуматининг Малининг ўтиш даври ҳукумати ҳақидаги "душманона ва ғазабнок" изоҳларидан сўнг мамлакатни тарк этиши учун 72 соат вақт берди.

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан жума куни Ғарбий Африка давлати ва унинг европалик ҳамкорлари ўртасидаги икки давлат тўнтаришидан сўнг кучайган кескинлик фонида Мали ҳарбий ҳукумати “назоратдан чиқиб кетганини” айтган эди.

Ле Дриан ҳам ҳарбий ҳукуматни ноқонуний деб атаган. Франция мудофаа вазири Флоренс Парли шанба куни, агар қимматга тушадиган бўлса, француз қўшинлари Малида қолмаслигини айтган.

“Мали ҳукумати халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга зид бўлган бу сўзларни кескин қоралайди ва рад этади”, дейилади давлат телевидениеси орқали берилган баёнотда.

"Мали Республикаси томони Франциянинг Бамакодаги элчиси, жаноб Жоел Мейердан мамлакат ҳудудини 72 соат ичида тарк этишни сўраган қарори ҳақида хабардор қилинган". Бу борада Париж томонидан ҳали ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

2021 май давлат тўнтаришидан сўнг, Мали томони Россия хусусий ҳарбий кучлари (“Вагнер” ХҲК) билан ўзаро шартнома имзолаб, қўшма ҳарбий машқлар олиб бораётганидан буён Европа томонидан турли хавотирли баёнотлар бўлиб турибди ва манфаатлар тўқнашувини олиш учун Франция турли сўров ва шартлар билан Мали ҳукуматига чиқмоқда

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мали: Динга қилинган ҳақорат туфайли бир миллион киши намойишга чиқди

1016 10:20 10.11.2022

Лавров: Қитъадаги муаммоларини Африка давлатларининг ўзлари ҳал қилишлари керак

670 10:45 27.07.2022

Франция Малидаги “Такуба”ни тугатди

605 09:40 02.07.2022

Малининг кўҳна масжиди хавф остида қолди

875 10:55 31.05.2022

Мали: Рамазон ойида озиқ-овқат танқислиги бўлмайди

826 18:21 29.03.2022

Малиликлар француз аскарлари мамлакатни тарк этишидан хурсанд

1013 08:50 21.02.2022
« Орқага