Малида икки элат ўртасидаги адоват қирғинга сабаб бўлди

21:30 11.06.2019 272

Малида догон элати вакиллари яшайдиган бир қишлоққа уюштирилган ҳужумда камида 95 киши аҳлок бўлди, дея хабар бермоқда France 24.

Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Бу ҳужумни догонларнинг душмани ҳисобланувчи фулани элатига мансул кишилар уюштирган бўлиб, улар тахминан 300 киши яшайдиган қишлоқдаги уйларни ёқиб юборган. 

Март ойида фуланиларнинг қишлоғига уюштирилган ҳужумда 160 киши ҳалок бўлган эди. 

Догонлар ўтроқ, фуланилар эса ярим кўчманчи бўлиб, улар ўртасида тез-тез тўқнашувлар рўй беради.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!