Малидаги низоларда 150 бола ўлдирилди

13:05 14.08.2019 295

БМТ маълумотига кўра, жорий йил Малида юз берган низолар чоғида 150 бола ўлдирилган ва 75 нафари яраланган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қуролли гуруҳлар сафига жалб этилган болалар сони икки баравар ортган. Хавфсизлик важидан мамлакат бўйлаб 900 дан ортиқ мактаблар ёпиб қўйилган.

ЮНИСЕФ низолашаётган томонларни мактабларга ва касалхоналарга ҳужум қилмасликка, болаларни уруш даҳшатларидан асрашга чақирди.

“Болаларнинг азият чекиши одатий ҳолга айланашига кўнмаслигимиз керак. Барча томонлар болаларга ҳужумни тўхтатиши ва халқаро гуманитар ҳуқуққа мувофиқ уларнинг ҳимояси учун барча чораларни кўриши лозим”, – деди ЮНИСЕФ раҳбари Генриетта Форе.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтда Малининг марказий ҳудудларида қуролли тўқнашувлар кузатиляпти.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!