Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Малининг кўҳна масжиди хавф остида қолди

969

Расмийларнинг айтишича, замонавий тарихда биринчи марта Малининг марказидаги Женне шаҳридаги масжиднинг йиллик таъмирланиши хавфсизлик нуқтаи назаридан бекор қилиниши мумкин.

Женне жоме масжиди – кўпгина меъморлар Судан-Соҳил архитектура услубининг энг катта ютуқларидан бири деб ҳисоблайдиган хом ғиштдан қурилган масжид. Масжид Малининг Женне шаҳрида, Бани дарёсининг тошқин бўлиб турадиган текислигида жойлашган. Биринчи масжид XIII аср атрофида қурилган. Аммо ҳозирги кўриниши 1907 йилга тўғри келади. Иншоот Африкадаги энг машҳур диққатга сазовор жойлардан биридир. Ушбу масжид 1988 йилда ЮНЕСКО томонидан Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Женне жоме масжиди ўрта асрларда Африкадаги энг муҳим исломий таълим марказларидан бири ҳисобланган. Минглаб талабалар Женне мадрасаларида Қуръондан таълим олиш учун келишган. Ушбу масжид ҳатто Мали давлатининг гербида ҳам тасвирланган.

Масжид илгари Малининг ривожланган туризм саноатининг асосий диққатга сазовор жойи бўлган.

Ҳар йили масжид йиллик тадбир доирасида янгидан сувоқ қилинади. Бу йилги тадбир биринчи марта бекор қилиниш арафасида турибди. Чунки Малидаги ўн йил давом этган можаро аста-секин жанубга — мамлакат марказига ўтди.

Женне мэри ўринбосари Абдурамон Дембеленинг айтишича, масжидни таъмирлаш ҳали расман бекор қилинмаган. Аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан кейинга сурилган. Агар кечиктирилса, у июнь ойида ёмғирли мавсум бошланишидан олдин ўтказилиши керак. Таъмирнинг вазифаларидан бири бинони ёмғирдан ҳимоя қилишдир.

ЮНЕСКОнинг Малидаги маданий дастури директори Али Даунинг айтишича, Женне ҳам Малининг тўртта жаҳон мероси объектлари каби давом этаётган жанглар туфайли хавф остида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

106 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

431 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

668 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

401 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

448 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

419 15:58 30.01.2023
« Орқага