Маълум қилинди! Ўзбекистонда 2017 йил нечта масжид очилди?

13:30 19.12.2017 1750

Аввал хабар берганимиздек, 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов йил давомида диний соҳада бўлган ўзгаришларни йиғилганларга тақдим этди.

Муфтий Усмонхон Алимов масжидлар ҳақида ҳам тўхталиб, мамлакатимиз бўйича 15 та масжид янгитдан барпо этилгани, 55 та масжид капитал таъмирланганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги масжидлар сони 2043 тани ташкил этади. Шундан энг кўпи Самарқанд вилоятида бўлиб, у ерда 285 та масжид фаолият юритади. Тошкент вилоятида 221 та, Фарғона вилоятида 192 та масжид рўйхатга олинган.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!