Таҳлил

Маъмуржон домлани ҳибсга олишди. Хўш, унга қандай айблар қўйишмоқда?

9833

Имом-ноиб сифатида қилган маърузалари ва дарслари билан ижтимоий тармоқнинг ўзбекзабон шўъбасида машҳур бўлган сайрамлик имом Маъмуржон Ҳайитметов 17 июн куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабарлар ёйинланди.

Би-би-си ўз манбасига таяниб билдиришича, Ҳайитметовга бундан 6 йил олдин – 2014 йилги маърузасида насронийнинг иймонга келиши ҳақида айтган фикрлари дастак қилиниб «диний адоват қўзғаш» айби қўйилмоқда. Маълум бўлишича, интернетда оммалашиб кетган Маъмуржон домла ўтган чоршанба куни Сайрамдаги миллий хавфсизлик қўмитасига чақиртирилган. Ўз машинасида идорага кетаётган пайти йўлда ниқобли МХҚ ходимлари тўхтатиб, омманинг кўз олдида ушлаб олиб кетган. Унинг қўлга олиш жараёни акс этган видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.

Терговга тортилган Маъмуржон домланинг узр сўраган видеоси ҳам тарқатилмоқда. Қачон ва қаерда олингани очиқланмаган мазкур видеолавҳада Маҳмуржон домла ҳақиқатан 6 йил олдин қилган маърузасида насронийлар ҳақида гаплар борлиги, озгина қаттиқроқ сўзлар бўлганини тан олиб, “қилган мавъиза ва сабоқлари” учун кечирим сўраган. Интернет фойдаланувчиларининг фикрига кўра, мазкур видео қўшни давлат куч ишлатар тизимлари томонидан тасвирга олинган ва тарқатилган бўлиши эҳтимолга яқин.

Маъмуржон домла ҳақида уламоларимиз жуда яхши фикрдалар, у кишини аҳли сунна олимларидан бири деб ҳисоблайдилар. Жумладан, замонамизнинг таниқли олимларидан бири Сайфуллоҳ Носир ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирган: “Маъмуржон домланинг ҳибсга олингани хабари бизни маҳзун этди. У киши жомиада ўқиб юрган пайтидаёқ (биздан 3-4 йил кейин келиб, университетни яхши баҳоларга тамомлаб кетган) ўзининг ҳусни хулқи, доимий табассуми билан дўстлари қалбини эгаллаб улгурган эди. 

Жомиани тугатиб, юртга қайтганида ҳам одамларни эзгуликка, тўғри йўлга бошлашдан ўзга ишни қилмаган. Аксинча, неча юзлаб, минглаб одамлар у кишининг фойдали маърузаларини тинглаб ўзларига маънавий озуқа олар эдилар.

Ўйлаймизки, бу кишига қилинган фитна ойдинланиб, яқинлари бағрига тез орада қайтади, инша Аллоҳ.

Аллоҳ таоло Ўзи нажот берсин, бошига келган бу мусибатни тезда кўтарсин”.

Манчестерлик мусулмонлар оч фуқароларга овқат таклиф қилишди

Хушхабар: энг йирик ва энг қадимги кутубхона қайта очилди

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Россия Кенесарихоннинг ўлимидан қозоқлар ва қирғизларни уриштириш учун фойдаланмоқда" - Аbai.kz

1242 08:04 15.07.2020

3 минг юртдошларимиз ҳамон Қозоғистон чегарасида қолиб кетяпти

484 15:53 09.07.2020

Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

541 14:09 07.07.2020

Туркия қозоғистонликлар учун киришни чеклаб қўйди

1643 13:00 04.07.2020

Қозоғистонда коронавирус сабабли жаноза намози ўқилиши тартибига ўзгариш киритилди

936 20:21 03.07.2020

“Нур”га кўмилган ўлка

952 18:07 03.07.2020
« Орқага