
«Мана кўрасиз Россияда рўмол ўраш мода бўлади»

Мода эксперти Александр Васильев Россияда келажакда мусулмонча услубдаги рўмоллар мода бўлишини айтмоқда.
“Келажакда аёллар жон-жон деб рўмол ўраб юрадиган бўлади”, дейди Россиялик мода эксперти ва мода тарихчиси, санъатшунос Александр Васильев.
“Бугун исталган модалар сайтини очсангиз, янги йил учун энг оммавий маслаҳат – қандай қилиб рўмол ўраш. Мен буни беш йил олдин айтгандим. Ўшанда менга – биз барибир рўмолда юрмаймиз дейишганди. Мен эса – жон деб рўмол ўраб юрасизлар дегандим. Мусулмонлар кўп бўлган малакатда эртами-кечми шундай услуб мода бўлиши аниқ. Россияда эса мусулмонлар кўп”, – дейди Васильев.
Эслатиб ўтамиз, Александр Васильев Россиянинг “Биринчи канали”ида “Модный приговор” телекўрсатувини олиб боради. Васильев ҳар доим Ўзбекистонда ишлаб чиқилган анъанавий матолар, кийимларни жуда юқори баҳолайди. Ундан ташқари у ҳар йили мода оламида ишлайдиган бир гуруҳ мутахасисслар билан Ўзбекистонга саёҳат қилади.


Azon TV (тест режимида)
Azon FM онлайн радиоси
Саволим бор...
Сўровнома
«Ҳалол туризм» андазаларига асосланган сайёҳлик агентлиги хизматидан фойдаланган бўлармидингиз?
«Ҳалол туризм» андазаларига асосланган сайёҳлик агентлиги хизматидан фойдаланган бўлармидингиз?
Сўровнома натижалари (3284 та овоз):
Аҳмад Муҳаммад сўзи
“Билмайман”ни биласизми?
"Олимнинг салоҳияти унинг нима дейишида ё сукутида аён бўлади"
“Салла ўраганларнинг ҳаммаси ҳам шайх эмас!”
"Боши эгикларнинг ҳаммаси ҳам мутавозеъ эмас"
Тарозунинг икки палласи
"Унинг розилигини топишгина инсонни икки дунё саодатига мушарраф этади"