Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мансабдор шахс ноқонуний бойлик учун жазоланиши таклиф этилди

489

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 2-йиғилишида ана шу масалалар муҳокама этилди.  

Йиғилиш давомида Миллий кенгаш ва унинг ишчи органи ҳисобланган Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг сўнгги уч ой давомида бажарган ишлари, соғлиқни сақлаш ва давлат харидлари соҳаларида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳлар фаолияти, коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар бир йўналиш бўйича масъуллар ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, коррупцияга қарши курашда уни келтириб чиқараётган сабабларни бартараф этиш – энг самарали чора ҳисобланади. Шу боисдан ўтган вақт давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида”ги, “Давлат хизматчиларининг даромадлари, мол-мулкини декларация қилиш ва манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги ва дастлабки муҳокамаларга тақдим этилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича йўл харитаси лойиҳаси ҳам муҳокама этилди. Лойиҳада коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари рўйхатини шакллантиш, хорижий давлат мансабдор шахсларига ва халқаро ташкилотларининг вакилларига пора берганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш, коррупция ҳолатлари тўғрисида аноним хабар йўллаш ва уларни кўриб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Шунингдек, Жиноят кодексига мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш, Халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган қарзлар ва молиявий ёрдамлар сарфининг ошкоралигини таъминлаш учун очиқ маълумотлар базасини шакллантириш масалалари ҳам ўрин олган.

Бу БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси 20-моддаси (ноқонуний бойлик орттириш)да акс этган. Унга кўра, амалдорнинг харажати даромадига муносиб бўлиши лозим. Яъни чиновник данғиллама уйи, чет элда дам олиши ёки тўлаётган кредити суммаси ва бошқа даромадларининг келиб чиқишини исботлай олмаса, демак, ўз-ўзидан коррупция сифатида баҳоланиши керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми: Ровий ўз ривоятига хилоф амал қилганда амали олиниши

140 22:00 24.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (4-қисм)

294 21:30 24.01.2021

Етимнинг шафоати

697 21:00 24.01.2021

Муовия ибн Аби Суфён билан

441 20:35 24.01.2021

Абу Муслим ал-Хавлоний – халифалар ҳурмат қилган зот

250 20:00 24.01.2021

«Тарийқатул Муҳаммадийя» шарҳи (3-қисм)

176 19:30 24.01.2021
« Орқага