Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

«Маъосири Оламгирий»дан

1685

“Моликул-мулк Онҳазрат бизнинг олий ҳикматимизни рубъи маскун (ер юзи) фармонфармолигининг фармони этди ва қаердаки золимдан мазлумларга ситам етса, у адолатсизлик борасида бизларга шикоят қилишдан умидвор ва (ул зот) албатта, додига етади. Дунёнинг баъзи бахтсиз воқеалари барабарида бирон-бир шахсга бизнинг қўлимиздан зулм етганича йўқ ва ҳанузгача (шундай) вақт келмадики, биз (мазлумни учратиб, уни зулмдан) халос қилмайлик, Худо даргоҳига бу (каби) хабар ҳали бориб етмаган бўлса керак. Умидвор бўлмоқ ло-зимдирки, биз умид йўлини кесмаймиз, (ҳеч ким биздан) Худога шикоят-нола қилмайди. Акс ҳолда бизга қочгани жой топилмас.

* * *

Тангри иқтидорли султонларни Ислом дини тараққий топган давлат саройини барпо қилиш ҳамда куфр ва зулмга асосланган бадбахтликни қўпориб ташлаш ишига номзод этди. Ва (Тангри) бу файз нурини таратувчи жамоа орасида пешволик ва сарафрозликнинг чароғон қуёши, иш ва ҳаракатни танлаган Оламгир ғозий подшоҳни шон-шуҳрат ва улуғлик тахтининг равнақини кучайтирувчи қилди.

* * *

Онҳазрат саъй-ҳаракат ва уринишлар билан етишилган мартабаларни камтарлик юзасидан ўз қудрат кучларига нисбат бермай, балки Ҳақ тилида ифода қилдилар: “Бу фатҳларнинг зуҳури Коинот сарварининг (Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг) баракали мўъжизаларидандир, деб биламиз”. Ва Аллоҳга тоат-ибодат қилиш ва Рисолатпаноҳ шариатига ривож бериш ҳамда бидъат ва жаҳолатни таг-томиригача қуритиш билан бу азиз-аржуманд шукрини бажо келтирдилар. Беҳисоб шаъну шавкати ва қудратлилигига қарамай, ўзининг муқаддас таъблиги орқасида ғафлат ва роҳатга берилмай, огоҳлик, художўйлик, адолатпарастлигу раият ва сипоҳ аҳволига лутф ила боқишда давом этиб, хилофат юлдузига инсоф ва тенглик қонунини бахш этдилар”.

* * *

Инсониятга қанчалик соҳиби фозиллик ва ахлоқи комиллик керак бўлса, (буларнинг барчаси ул ахлоқи) ҳасанотни (ўзида) мужассам қилган зотда, ҳақиқий подшоҳи ҳоқонда мавжуд эди.

* * *

Бу подшоҳ подшоҳи Оламгирдирки, ҳокимият жиловини мустаҳкамлаш ва бошқа ишлар мулоҳазаси юзасидан унинг фалакка юриш жазмида ҳам ҳеч бир нарса йўлига монеълик қилолмайди. Бу лашкар (шундай) лашкардирки, у ўз ишини қилмагунча иш оёқ остидан (қаддини) кўтармайди... “Аллоҳ уларнинг дилларига қўрқинч солди” ояти тақозосига кўра, (душманлар) ўз ном ва номусларидан қўрқиб, ожиз ҳолларига ҳимоя сўрашдан бўлак нарсани билмадилар.

* * *

Бутун дунё ва халқлар танлаган ул (шоҳ) латиф ахлоқининг мазмуни таҳрир кўламига сиғмайди ва баёнининг чегараси бепоёндир.

* * *

Ҳар икки сарой ҳоқони, аввал ва оқибат ҳокими мақтовга сазовор табиат билан ёшлари тўқсондан ошган бўлишига қарамай, тоат ва ибодат адосини бажо келтирдилар ва халойиқни бахтиёр ва саодатманд этдилар.

* * *

Қимматли умрининг муддати тўқсон бир йилу ўн уч кун, ҳукмронлик даври эллик йилу икки ой ва йигирма етти кун бўлди... Агар ул самадият даргоҳидаги ягона (Аврангзеб Оламгир)нинг умри ҳисоблаб-жамланса, гўё кимдир абадий турмуш ва мангу ҳаёт топгандек бўлади... Бундай руҳан бедорларга нисбатан ўлим (“ўлган”) сўзининг қўлланмаслиги Тангри буйруқларидандир.

Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг "Дунёни тебратган етти буюк" китобидан олинди

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

345 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

158 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

242 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1077 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

237 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

742 17:35 28.11.2022
« Орқага