Мақосидуш шариъа билан ўйнашишга ким журъат қилади?

10:00 13.04.2019 974

Савол:

– Муҳтарам Ҳазрат, бугунга келиб, “Мақосидуш шариъа” илми ва унинг аҳамияти борасида гап-сўзлар кўпайиб кетди. Эмишки, бу илмдаги кўплаб шариат аҳкомларини, ҳатто жазоларни ҳозирги замон ўзгаришларига қараб қайта кўриб чиқиш лозиммиш... Бу мавзу атрофида саволлар бисёр. Сиздан шу ҳақда сўрамоқчиман.

Жавоб:

– “Мақосидуш шариатил Исламийя” илми Қуръон ва набавий ҳадисларида келган шаръий тамойиллар самарасидир. Демак, “Мақосид”ларни ўзгартириш – Қуръон ва суннатда келган ҳукмларни ўзгартириш керак, дегандай бўлмағур гап. “Қуръон ва суннат келтирган манфаатлар бугунга келиб аҳамиятини йўқотди, уларни бекор қилиш лозим”, дейишга кимнинг журъати етади?!

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!