Наср

Мақсадга машаққатсиз етиш мумкинми? (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

2025

Бир киши ўзига вашм (татуировка) чиздирмоқчи бўлди. Бу ишнинг устасига бориб: “Менинг баданимга сурат чизиб қўйсангиз, илтимос!”, деди.

Вашмчи: “Марҳамат, қандай расм чизай?”, деб сўради.

Киши: “Важоҳатли шер расмини чизинг, лекин аниқ ўхшасин!”, деди.

Вашмчи: “Шернинг расмини қаерингизга чизай?”, деб сўради.

У: “Елкамга”, деди.

Вашмчи нинасини унинг елкасига ботирди. Шу заҳотиёқ киши додлаб юборди: “Эй жаноб, жонимни оғритдингиз-ку, қандай расм чизаяпсиз ўзи?!”.

Вашмчи: “ Айтганингиздек шер тасвирини чизаяпман”, деди.

 Киши:  “Хўп, шернинг қаерини чизаяпсиз?”.

Вашмчи: “Думини”, деди.

Киши: “Майли, думсиз бўла қолсин, мени ортиқ қийнаманг”, деди.

Вашмчи унинг баданига яна нинасини ботирди, мижоз дод-фарёд солди: “Энди-чи, энди қаерини чизаяпсиз?”.

“Қулоғини!”, деди уста.

“Қулоқсиз бўла қолсин. Жонимни оғритмай, ишингизни тезроқ битиринг”, деди у.

Вашмчи қайтадан ишига киришган ҳам эдики, киши яна фарёд қилди: “Энди қаерини чизаяпсиз?”.

Вашмчи: “Қорнини”.

Киши: “Жоним азобланаяпти, қорнини ҳам чизмай қўя қолинг”, деди.

Вашмчи мижозидан ажабланиб, нинани улоқтирди ва: “Бундай ҳолга илк бор тушишим. Думсиз, қулоқсиз ва гавдасиз шерни ким кўрибди?!”, деди.

Эй биродар! Мақсадинг йўлидаги қийинчиликларга сабр қил. Шунда ўзингнинг беодоб нафсинг хоҳишларидан қутиласан. Нафсини поклаган, кўнглида илоҳий ишқ туйғусини уйғотган, атрофини ойдинлатишни ўрганган киши Аллоҳнинг нури ила оламга боқади!

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рассомлар мусобақаси (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

1667 18:00 19.07.2019

Қандай ҳадя келтирдинг? (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

860 11:30 15.07.2019

Ким бу? (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

1537 16:05 12.07.2019

Султон ва жория (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

1244 19:05 10.07.2019

“Жонимни асрай!” (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

1245 19:10 05.07.2019
« Орқага