Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Марҳумларга тирикларнинг садақасидан наф етадими?

1865

Имом Абу Жаъфар Таҳовий айтади: "Тирикларнинг дуо ва садақаларида вафот қилганларга манфаат бордир". 

Тириклар вафот этганларга садақалар ва дуо ила манфаат беришлари мумкиндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам бизларни вафот этганлар ҳаққига дуо қилишга буюрмадиларми?! 

Агар дуо манфаатли бўлмаса, унда нима учун буюрган эдилар?! 

Шунингдек, вафот этганлар ҳақига садақалар қилишга амр этилган ҳадислар ворид бўлган. Бу эса  вафот этганларга тириклар садақалари ва дуоларидан манфаат етмайди, дегувчи мўътазилаларга ва уларнинг дуода манфаат борлигини инкор этувчи баъзиларига раддиядир. 

Аллоҳ таоло марҳамат этади:

«Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан», дерлар». (Ҳашр, 10).

Агар дуо ва истиғфорда вафот этганларга фойда ва наф бўлмаса, унда ўтган биродарлари ҳаққига дуо қилувчилар  Аллоҳ таолонинг наздида мақтовга не сабабли сазавор бўлишган экан?!

Шунингдек, маййитга ўқилувчи жаноза намози аслида вафот этганлар ҳақига қилинадиган дуодир. Агар ушбу дуо вафот этганга манфаатли бўлмаса, унда  бу намоз вожиблигидан не ҳикмат бор?  (жаноза маййит ҳаққига хайр дуодан иборат).

Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан ўтганлар ҳақига садақа қилиш жоизлигига далолат қилувчи ҳадислар ворид бўлган.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ "Муватто" асарида Саъид ибн Амр бобосидан қилган ривоятини келтирган.

Саъд  ибн Убода  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам билан бирга ғазотлардан бирига чиқди. Онаси  вафотини эшитгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан "Онам номидан садақа қилсам бўладими?" деб сўради.

У зот алайҳиссалом: "Ҳа", дедилар.

Саъд:  "Фалон, фалон нарсалар онам номидан садақа", деди.

Ушбу ҳадисни имом Байҳақий  "Сунан"ида  ривоят қилган.

Имом Байҳақий айтади:  Бу ҳадисни имом Бухорий  "Саҳиҳ"ида Муҳаммад ибн Абдураҳимдан ривоят қилган.

Ибн Абдулбар "Истизкор"да бундай дейди: Умму Саъд ибн Убода қиссаси ҳақидаги  ҳадислар мутавотир, муснад ва мурсалдир. "Тамҳид"да уларни кўпини келтирдик.  Уламоларнинг барчаси тирикларнинг ўликлар ҳақига қилган садақалари жоиз ва мустаҳаблигига иттифоқ қилишган. Ушбу ҳадис ва у каби бошқа ҳадислар уламолар наздида қабул ва амал қилиш учун етарлидир.

Шайх Саъид Фуда ҳафизаҳуллоҳнинг "Шарҳул-кабир алаа ақидатут-Таҳовийя" китобидан.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Марҳумнинг кийимлари кимга берилади?

9022 16:20 08.08.2022

Германиялик мусулмон марҳумнинг уйидан катта миқдорда пул топиб олди

1763 12:15 25.06.2022

Таъзия: Академик Бекжон Тошмуҳамедов оламдан ўтди

1651 19:24 25.06.2020

ОАВ: Туркманистонда коронавирусдан бир киши вафот этди

4378 18:00 11.02.2020

Майитларни беҳурмат қилган аёл калтакланган

3586 11:20 07.02.2020
« Орқага