Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Биз англай олмадик...

4350

Охирги тўрт ҳафта ўзбек диндор зиёли қатлами, миллати, дини ва зурриёти келажагига фарқсиз бўлмаган юртдошларимиз учун ўзига яраша синов билан кечди. Хайрли ният ила олий мақсад сари биринчи қадамни босилди. Бир ярим аср мобайнида чандиб боғлаб ташланган оёқлар увишиб қолганиданми, йўл аниқ ва тўғри бўлишига қарамай, бироз қийин бўлди юриш. Энди атак-чечак қилиб беш-ўн қадам босилганида, биздан илдамроқ юриб кетганларнинг этаги шамоли йиқитиб қўйди. 

Аммо, асосийси  бу эмас! Асосийси – биз тура олдик!  Алҳамдулиллаҳ! 
Оёқлар кишандан бўшади, руҳимиз оёқ остидан ўралашиш даражасидан илм ҳақида қайғуриш мақомига кўтарилди, беҳисоб шукр! Бу истиқболнинг хайрли фолларидандир, иншааллоҳ!

Охирги ҳафталар таранг тортилиб, кўнгилга қил сиғмай турган эди, кеча ажиб бу таранглик бўшаб, бироз тахайюлга, тафаккурга ошиниб қолдик. 
Болалигим эсимга тушади. Қишлоқда февраль ойи охиридан бошлаб, томорқада экин-тикин ишларига ҳозирлик кўрилади. Биринчи иш — кузда ағдарилган ердан жўяк олиб, экишга тайёрлаш бўлади.

Энг қийини ҳам шу. Унинг ўлчамларини тўғри чамалаб, ариқларини текис олиш учун бир моҳир деҳқон чақирилади. У киши вақти бўлса, ўзи ерни тайёрлаб беради, имкони бўлмаса, уни жўякка мослаб ўлчаб, текислаб, бир қаторини ўзи намуна сифатида олиб беради. Жўяк тайёр бўлгач, уруғ қадаш, ниҳол экиш, сув тараш, чопиқ қилиш, ўтларини юлиш - барчаси унчалик ҳам қийналмай бажариб кетилаверади. Жараённинг энг ёқимли қисми –  сабзавотларни териб олиш! 

Мен Мубашшир Аҳмад домланинг жасоратини ҳам худди мана шу уста деҳқоннинг ишига ўхшатдим. Устоз биз нўноқ, ҳаваскор зироатчиларга ўқариқни олиб бердилар, жўякларни охиригача тайёрлаб беришга имконлари бўлмагани учун, асосий чизиғини тўғрилаб, йўналишни яхшилаб кўрсатиб қўйдилар. Қачонлардир бу жўяклар охиригача олинажак, унга Устоз орзу қилган уруғлар, ниҳоллар экилажак, иншааллоҳ! Ўшанда ҳаммамиз бирга бу ўсимликларни парваришлаймиз, ҳар хил ёввойи ўтлар, алафларни юлиб оламиз. Ниҳолларимизни озорлаши, касал қилиб, қуритиши мумкин бўлган  хасталикларни дорилар билан ювиб ташлаймиз. Шундай кунлар келадики, йиғим-терим вақтида ҳосилимиз, хирмонимиз бошига Мубашшир Аҳмад устозимиз ва у кишига елкадош азизларимиз келиб, кўзлари қувнаб дуо берадилар.  Аллоҳим яқин вақт ичида бу мақсудимизни рўёбга чиқарсин, омин!

Ҳа, сарлавҳага қайтсак. «Диний таълим-тарбияни уйида олсин»,  «Шунча исломий ўқув юртлари бор, Қуръон ўқитиш курслари ишлаяпти, шуларга бориб таҳсил олишсин» деганларга қараб, «динқардошим, улар нон сўрашмоқда» дегим келади. Содда-муғомбирликми, кўриб кўрмасликка олишми ёки бир аҳмоқ гап билан ҳамманинг энсасини қотириб, гапиртирмай қўйиш тактикасими бу,  фаҳму идроким ожиз...

Устоз бу ишга ким учун киришдилар? Диний таълим тарбияни ўз уйида бера олиш савиясида диндор, илмли қатлам болалари учунми? Уларга бунинг зарурати йўқ, зотан. Устоз буни ўттиз йил тинимсиз меҳнат қилиб, ҳосилига тиктокерларни йиғиб олган ватандошлар учун куйиниб амалга оширган эдилар. На миллати, на қадрияти, на дини, на ўзлиги, на ота-онасини билмаган, не-не даҳоларга бешик бўлган Ватанини жарликка итариб бораётган бир авлод – миллатимиз келажаги, умидимиз юлдузлари бўлган фарзандларимиз манфаатини кўзлаган эдилар. 
Биз англай олмадик...

 

Абдуллоҳ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Қирғизистонда диний таълим сифатини ошириш зарур» – Жапаров

698 18:10 06.09.2021

Диний соҳа ходимларини мукофотлаш тадбири бошланди (фото)

1963 10:35 28.08.2021

Таниқли уламолар иштирокида катта тадбир ўтказилмоқда

1546 10:16 28.08.2021

Диний китоблар нашр қилишдан мақсад моддий фойда кўришми ёки халқни илмли қилишми?

1543 22:10 25.08.2021

Нигерияда ўнлаб мусулмон ўлдириб кетилди

938 13:05 17.08.2021

Диний таълим ҳақида қайғуришдан фойда борми?

1184 18:00 29.07.2021
« Орқага