Марказий Осиё уламолари: «Рамазонни бир кунда бошлайлик»

16:15 18.04.2019 2204

Қозоғистон пойтахти Нурсултонда Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон мусулмонлар идораларининг фатво бўлимлари раҳбарлари ва мутахассисларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлар идорасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда жорий йилги Рамазон ойининг қачон бошланиши ва тугаши, закот, фитр садақа ва фидя миқдори қанча бўлиши кераклиги масалалари муҳокама этилди.

Қозоғистон мусулмонлар идорасининг Шариат ва фатво бўлими бошлиғи С. Шоканов мусулмонлар тақвимини тизимлаштириш зарурати ҳақида сўзлаб, бу борада ўз фикрларини билдирди.

Учрашув ниҳоясида Рамазон ойини бир кунда бошлашга келишиб олинди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!