Янгиликлар

Марказий Осиёнинг энг катта масжиди октябрда очилади

5912

Тожикистон пойтахти Душанбеда барпо этилаётган ва Марказий Осиёда энг катта бўлиши кутилаётган масжид жорий йилнинг октябрида фойдаланишга топширилади. Avesta.tj нашрининг хабар беришича, қурилиш ишларига якунланиш арафасида.

Қурилиши 2009 йилнинг октябрида бошланган масжидда бир пайтнинг ўзида 120 мингга яқин киши намоз ўқиши мумкин бўлади.

Қурилиш лойиҳасини тожикистонлик ва қатарлик мутахассислар ишлаб чиқди. Масжид минораларнинг баландлиги 75 метрга, асосий гумбазининг катталиги эса 47 метрга тенг.

Масжидда кутубхона, музей ва конференциялар зали ҳам мавжуд.

Лойиҳанинг қиймати 100 миллион долларга тенг бўлиб, аввалроқ Қатар ҳукумати томонидан  молиялаштирилиши айтилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади

401 17:30 18.10.2019

Ёшлар Иттифоқидан жуда шедевр лойиҳа

417 17:00 18.10.2019

Кимё бўйича Нобел мукофотининг бу йилги совриндорлари эълон қилинди

477 20:30 09.10.2019

Сисий – Трампнинг севимли диктатори

1442 18:35 16.09.2019

«Роскомнадзор» Telegram блокировкаси учун янги технологияни синамоқда

630 17:46 16.09.2019

Ислом академияси Германия Шарқшунослик маркази билан ҳамкорлик қилади

394 17:20 16.09.2019
« Орқага