Бу ҳақда Марокаш қироли Муҳаммад VI маълум қилди ва аҳолини сувдан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирди
Қиролнинг сўзларига кўра, унинг 23 йиллик бошқаруви давомида мамлакатда сув муаммосини ҳал қилиш учун 50 та тўғон қурилган. Ҳозирда яна 20 та гидротехник иншоот қурилмоқда.
"Ҳар қандай исрофгарчилик, сувдан бетартиб ва масъулияциз фойдаланишга чек қўйиш керак. Сув муаммоси сиёсий музокаралар мавзуси ёки ижтимоий кескинликни кучайтириш воситаси бўлмаслиги керак", — дея қўшимча қилди у.
Ал Арабия телеканали маълумотларига кўра, жазирама туфайли юзага келган мисли кўрилмаган қурғоқчилик Марокашда буғдой етиштиришнинг учдан икки қисмига қисқаришига олиб келди. Оқибатда, мамлакат импорт ҳажмини оширишга мажбур бўлди. Жорий йилнинг июл ойигача ташқи бозорларда буғдой сотиб олиш Марокаш бюджети учун 1,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу мамлакатнинг ушбу мақсадларга сарфлаган харажатларидан икки баравар кўпдир.