Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Марокаш: виски билан таҳорат олишни тавсия қилган машҳур актёр қамоққа тушди

2444

Марокашда 47 ёшли машҳур актёр Рафиқ Бубкар ҳисбга олинди. “Евроньюс” хабарига кўра, у исломни ва инсонларнинг муқаддас эътиқодини ҳақоратлашда айбланмоқда. 

Интернетда тарқалган бир видеода Рафиқ Бубкар имомларга “виски ва арақ билан таҳорат олиш”ни,” “Аллоҳ билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун спиртли ичимликлар ичиш”ни маслаҳат берган. Бу видеони ким тарқатгани маълум эмас. 

Видео тарқалганидан сўнг ижтимоий тармоқларда актёрга нисбатан танқидлар кучайди, Бубкарнинг ўзи ҳибсга олинди. У видеодаги гаплар шунчаки киноя эканини, ҳеч кимни камситиш нияти бўлмаганини айтмоқда. 

Актёр сешанба куни Инстаграмдаги саҳифасида видео эълон қилиб, айтган сўзлари учун узр сўраган эди. Марокаш қонунларига биноан Рафиқ Бубкар икки йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва катта миқдорда жаримага тортлиши мумкин. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Марокаш: Испания билан чегарани кесиб ўтишга уринган юзлаб муҳожир ҳибсга олинди

217 10:15 09.11.2022

Марокашда ҳар йили 200 та масжид қурилиши лозим – вазир 

534 15:16 20.10.2022

Марокаш мисли кўрилмаган қурғоқчиликдан азият чекмоқда

838 10:25 16.10.2022

Марокаш ва Яман ўртасида меморандум имзоланди

321 15:30 04.10.2022

Марокаш қироли «қардош» Жазоир билан алоқаларни тиклашга чақирмоқда

555 10:00 01.08.2022

Марокашда Пайғамбар алайҳиссаломга бағишланган кўргазма очилди

758 08:45 29.07.2022
« Орқага