Марокаш ҳар йили 200 та масжид қуриши керак, деди кеча Марокаш Ислом ишлари бўйича вазири Аҳмад Тавфиқ.
«Янги масжидлар қурилиши мамлакатнинг демографик ўсиши ва шаҳарларнинг кенгайиши билан ҳамқадам бўлишни мақсад қилган», деган Тавфиқ Марокаш пойтахти Рабатда Масжидлар кунини нишонлаш чоғида.
Унинг вазирлиги «келгуси беш йил ичида 80 та масжид қуриш»ни мақсад қилган, дея қўшимча қилган у ва сахий кишиларни «ҳукуматни худди шу беш йил ичида 1000 та масжид қуриш ишларини қўллаб-қувватлашга» чақирган.
«Ҳозирда жами 2216 та масжид ишламаяпти, улардан 723 таси очилиши учун таъмирланмоқда», дейди Тавфиқ.
Вазир Марокашда 51 мингга яқин масжид борлигини, уларнинг 72 фоизи қишлоқ жойларда жойлашганини таъкидлаган.
Марокаш аҳолиси 38 миллиондан сал ортиқроқ.