Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Мартин Жон Мвайпопо / Ҳожи Абу Бакр Жон Мвайпопо

3330

Бу 1986 йил 23 декабрда, Рождестводан икки кун ўтгач, лютеран архиепископи Мартин Жон Мвайпопо ўз қавмига христианликни тарк этиб, исломни қабул қилаётганини эълон қилганида юз берди. Ибодатга келганларга бу хабарлари шунчалик кучли таъсир қилдики, унинг маъмури жойидан чиқиб, эшик ва деразаларни ёпиб, черков аъзоларига епископ ақлдан озганини эълон қилди.

Қандай қилиб бир неча дақиқа олдин бу одам ўзининг мусиқа асбобларини олиб, черкови қатнашчилари учун шундай ажойиб тарзда куйлаган эди-ку, яна бошқа нима деб ўйлаш мумкин?! Улар епископнинг юрагида унинг онгига таъсир қилган қарор борлигини ва бу ўйин-кулги шунчаки видолашув кечаси эканлигини билишмасди. Аммо қавмнинг муносабати даҳшатли эди! Улар полицияни чақириб, "ақлдан озган" одамни бериб юборишди. Уни ярим тунгача камерада ушлаб туришган, сўнг унинг Исломни қабул қилганини билган Шайх

Аҳмад Шайх келиб уни гаров эвазига озод қилган.

Танзания собиқ лютеран архиепископи Мартин Жон Мwайпопо, ҳозирда Ҳожи Абу Бакр Жон Мвайпопо исмини олиб, ҳидоят топганини эълон қилди.

Нафақат бакалавр ва магистр даражаларини олган, балки илоҳиёт фанлари доктори бўлган архиепископ кейинчалик Исломни қабул қилади деб ким ўйлабди? Ахир бу Англияда черков бошқаруви бўйича ва Берлиндаги олий даражадаги диплом олган одам-ку! Мусулмон бўлишидан олдин у Танзания, Кения,

Уганда, Бурунди ва Эфиопия ва Сомалининг бир қисмини қамраб олган Шарқий Африкадаги Бутунжаҳон черковлар кенгашининг бош котиби бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иймондан илҳомланган сармоялар

1491 12:30 12.07.2021

Асл бахтингиз оддий ва осойишта ҳаётингиздир. Бағрикенглик, муҳаббат ва иймон бўлса...

717 16:30 11.05.2021

Худонинг борлигини қандай биламиз? | Аллоҳга бўлган иймон

1038 14:30 05.05.2021

Ақида дарслари: «Соф эътиқод сари» Козимжон Иброҳим. 3-суҳбат Нималарга иймон келтиришим фарз?

540 12:00 01.05.2021

"Унинг дуоси ижобат бўлди..."

3788 10:30 16.04.2021

Эфиопиялик Буртикон

1696 11:35 05.04.2021
« Орқага