"Масад" сураси тафсири (3-оят)

00:00 30.07.2018 481

سَيَصْلَى نَاراً ذَاتَ لَهَبٍ

 “ У (Абу Лаҳаб халойиқнинг идроки етмас) улуғ ҳароратли азобга тезда учрайди”, – деди. Ушбу уч ояти каримада уч сабаб билан ғайбдан хабар берилмоқда.

Аввалги оятда Абу Лаҳаби лаъиннинг ҳалокати, расволикка грифтор бўлишидан хабар берилди.

Иккинчи оятда унинг моли ва боласи унга ҳеч бир фойда  бермаслигини хабар берди ва шундай ҳам бўлди.

Учинчи оятда у лаъиннинг аҳли аёли у билан бирга  дўзахий эканлигининг хабари берилди.  Бас, бу ояти карималарнинг ахбори сидқ ва ҳақлиги ошкор бўлгач, Қуръони каримнинг ҳар бир ояти  Аллоҳ таоло тарафидан нозил қилинган каломи илоҳий экани собит бўлди ва ҳақ мўъжизалиги тасдиқланди. Унга асло шубҳа қилмоқ мумкин эмасдир. Каломи илоҳий шубҳасиз собит бўлгач, буни етказган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳ таоло тамонидан юборилган расул ва набийлигига  ҳеч шак ва шубҳага қолмади. Зероки, Уни етказишга буйрилган  Расулуллоҳнинг етказганлари таҳқиқ содир бўлиб, Қуръоннинг ҳақ ва содиқлиги ошкор бўлгач маълум бўлдики, Аллоҳ таоло тамонидан буйрилган бошқа ҳукм ва ахборлар ҳам рост ва ҳақлигига имон келтириш шардир.

Бас ул Расули  аминни  Роббил аъламин тарафидан юборилган расули содиқ деб тасдиқ қилмоқ, жами феъл ва сўзларига эргашмоқ вожибдур.

Эй ақл эгалари, Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам тамонидан келтирган қонунлар ва ҳужжатларга  инсоф ва ҳаққоният билан фикр ва назар қилсангиз, Унинг расуллиги ҳақ, рост, етказган ҳукм ва шариат қилганлари Аллоҳ тарафидан ростлиги ва тасдиқланганига озгина ақли бор киши шак қилмайди. Магар ҳақни билиб туриб инкор қилувчи мутакаббир ё ботил ичра ўзига зарар етказувчи жоҳилдир.

Бу уч оятда Абулаҳаби лаъин Расулуллоҳга озор етказишда, ҳидоятга чақиришларига қаршилик кўрсатиб, ўзини қийнаб, молини сарфлаб, бор кучини сарф қилгани боис ҳалокатга учрагани, молу дунёси ҳеч бир фойда бермагани, балки оташи дўзахга киришига сабаб бўлгани хабари берилди.

Энди у бадбахтнинг хотини Умму Жамил малъунанинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга  душманлик қилгани, озорлар бергани, эри Абу Лаҳабга қўшилиб турли азиятлар етказгани ҳақида  Аллоҳ таоло кейинги оятда хабар беради.

Муҳаммад Зарид ТОШҚАНДИЙ
Амма пораси тафсири китобидан,
Шермурод Тоғай тайёрлади

1-мақола
2-мақола

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!