Илм

«Енгил ва оғир масала?!»

938

Мусъаб раҳимаҳуллоҳ айтади:

 "Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳдан бир масала ҳақида сўралди.

У киши:

"Билмайман", деди.

Сўровчи:

"Ахир бу кичкина ва енгил масала-ку, мен уни амирга билдирмоқчи эдим-да", деди. Сўровчи қадри баланд кимсалардан эди.

Шунда имом Молик ғазабланиб: "Енгил ва осон масала?! Илмда енгил, осон масала бўлмайди.

Сен Аллоҳ Ўз  каломида "Албатта, Биз сенинг устингга оғир сўзларни ташлаймиз" (Муззаммил сураси, 5-оят), деб айтганини эшитганмисан?

Илмнинг ҳаммаси оғирдир. Хоссатан, қиёмат куни у ҳақида сўраладигани жуда ҳам оғир!", деб айтди.

"Усулул Ифтоъ".

----------------------------

Илм соҳиби бўлиш Аллоҳ таоло фазлидир! Лекин, илм эгаси  дегани, ҳамма нарсага фатво бериш керак дегани эмас.

Уламоларимизнинг "Ҳар бир сўралган саволга жавоб беравериш мажнунликдир" деган қавллари бежизга эмас.

Саҳобалар розияллоҳу анҳум, салафлар раҳимаҳумуллоҳ иложи борича фатво беришдан ўзларини олиб қочганлар.

Баъзан имом Молик раҳматуллоҳи алайҳдан эллик масала сўралар ва у киши биронтасига ҳам жавоб бермас эканлар.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан бирон масала сўралса, ранглари ўзгариб кетар экан.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳдан бир масала сўралса индамай турарканлар. "Жавоб бермайсизми?", дейилса, "Жавоб яхшими ёки сукутми, шуни билолмаябман", дер экан.

Имом Нахаъий раҳимаҳуллоҳдан бир нарса фатвоси сўралса, қошлари чимирилиб, безовта бўлиб қолар экан.

Улуғларимиз: "Фатво айтувчи, жаннат ва дўзах ўртасида туради", деб айтганлар.

Бу зикр қилинган улуғ алломалар илмда, ҳилмда, тақвода ва ҳоказоларда биздан мислсиз устун бўлишган. Илло, улар фатво масъулияти қанчалар оғирлигини, қиёмат куни фатво сабабли сўралишини, нотўғри фатво учун гуноҳкор бўлиш мумкинлигини чуқур мушоҳада қилишган. Аллоҳ таолодан  қўрқиб, титраб қолишган.

Бугунги кунимизда эса фатво масъулиятини чуқур ҳис қилмайин, фатвога журъатларимиз денгиздайин тошиб кетди.

Сўралган қолиб, сўралмаганлар жавоб беришга илдам бўлдилар.

Аллоҳ, Аллоҳ! Ўзинг бизларни ислоҳ қилгин.

Уламоларимиз ва аҳли илмларимизнинг энг лойиқлари фатво беришлари, қолганлар эса ўша фатвога амал қилишни насиб қилгин!

Аҳли илмларимизга кенг қалб, фатво масъулиятини чуқур ҳис қилиш, охиратдаги савол жавобда берилган фатво сабабли юзлари ёруғ бўлишини ато қилгин!

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср фатво ҳайъати: “Тасаввуф, бу…”

1715 10:49 06.08.2020

Ўзбекистон. Қадр кечаси бўйича фатво 

2250 19:32 19.05.2020

Исроилпараст сериалларни кўрсатадиган каналлар ҳақида фатво чиқарилди

3297 16:30 13.05.2020

Ислом молиясида жарима ва пеня масаласи

1543 08:40 05.05.2020

Шерикчилик (мушорака) асосида молиялаштиришда кафолат масаласи

549 07:30 29.04.2020

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади

2107 18:00 23.04.2020
« Орқага