Ислом

Машҳур фатво ташкилотлари ва халқаро фиқҳий академиялар 

468

Фиқҳий масалалар билан шуғулланувчи кишилар ҳамда ўзларига турли хил фиқҳий масалалар бўйича савол йўлланадиган аҳли илмлар мўътабар фиқҳий китоблар, усулул фиқҳ фанига оид асарлар ҳамда замонавий фиқҳий масалаларга доир асарларни давомли равишда мутолаа қилиш билан бир қаторда машҳур фатво ташкилотлари ва нуфузли фиқҳий академиялар томонидан нашр қилинувчи мақолалар билан ҳам танишиб боришлари жуда ҳам фойдали ва мақсадга мувофиқдир. 

Чунки, замон илгарилагани сари мусулмонлар ҳаётига тааллуқли бўлган янги-янги масалалар ҳам турли кўринишларда бўй кўрсатаверади ва уларни фиқҳий жиҳатдан малакалаш, улар борасидаги шаръий ҳукмни ўрганиш олимлар зиммасига тушади. Зеро, Ислом дини барча замон ва барча маконга мос бўлган ва ҳар қандай шароитда ҳар қандай масалага шаръий кайфият беришга қодир бўлган ягона диндир. 

Шундай экан, дуч келганимиз ҳар қандай масалага фиқҳий бир ёндашув мавжуд бўлади. Гарчи, уларнинг кўплари шу вақтга қадар ўрганилган бўлса-да бироқ, вақт бир жойда тўхтаб турмайди ва янги масалалар ҳам вақтга ҳамоҳанг равишда чиқиб келаверади. Халқаро фатво ташкилотлари ва фиқҳий академиялар эса мазкур замонавий масалаларни дунёдаги энг кучли ва машҳур олимлар ёрдамида атрофлича ўрганиб, улар борасидаги тегишли ҳукм ва фатвони тақдим этадилар. 

Бинобарин, улар билан танишмасдан туриб, сўралган масала борасида изланиш олиб бормаган ҳолда ўзидаги илмий бисоти билан тахминан жавоб бериб юбориш кишини хатога туширади. Шу боис ҳам, замонавий фиқҳий академияларнинг ўрни катта ва аҳамияти ғоят буюкдир.    

Кузатиб боришни тавсия қиладиганим фатво ташкилотларининг энг машҳур ва қадимийлари қуйидаги икки ташкилотдир: "دار الإفتاء المصرية" (dar-alifta.org) "Миср фатво уйи" ҳамда "دائرة الإفتاء العام الأردنية" (aliftaa.jo) "Иордания асосий фатво ташкилоти". 

Қоҳира шаҳрида жойлашган "Дорул ифто ал-мисрийя" (Миср фатво уйи) 1895 йилда таъсис этилган бўлиб, бир асрдан ортиқ муддатдан бери фаолият юритиб келади ва унинг интернет тармоғидаги сайти етти хил тилда нашр қилинади. 

"Иордания асосий фатво ташкилоти" (доиратул ифтоил ом ал урдунийя) эса 1921 йилда ташкил этилган бўлиб, илк кундан бошлаб фатволар чиқаришда ҳанафий мазҳабини асос қилиб олган ташкилот ҳисобланади. Кейинчалик, рай ва ҳадис мактабини ўзида жамлаганлиги учун шофеий мазҳаби асос қилиб олинган аммо, фатво чиқаришда тўрттала мазҳабдан фойдаланилади.

Фиқҳий академияларнинг эса қуйидагилари энг машҳурларидир: 

1. Фиқҳий Тадқиқотлар Академияси "مجمع البحوث الإسلامي". Азҳар университетига қарашли ушбу академия 1961 йил таъсис этилган. 

2. Халқаро Ислом Фиқҳи Академияси International Islamic Fiqh Academy (مجمع الفقه الإسلامي الدولي). Мазкур ташкилот "Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти"га қарашли фиқҳий академия бўлиб, унда қирқдан ортиқ мусулмон мамлакатларидан келган олимлар ва зиёлилар фаолият юритади. 1974 йилда ташкил этилган.

3. Ислом Олами Робитаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси "مجمع الفقه الإسلامي التابع لرابطة العالم الإسلامي" (The Islamic Fiqh Council) 1977 йилда ташкил этилган.    

4. Ҳиндистон Исломий Фиқҳ Академияси (Islamic Fiqh Academy India) "مجمع الفقه الإسلامي بالهند" 
1988 йили таъсис этилган.

Алишер Султонходжаев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фиқҳни билмайдиган сиёсатчи сиёсатчими?

1033 23:00 24.01.2020

Хўроз уриштириш мумкинми?

1326 12:00 13.01.2020

Ихтилофларнинг ечими қайси китобларда?

864 13:30 04.01.2020

Уламони шер қафасига ташлади...

3424 00:00 01.01.2020

Ҳаромдан топилган молдан қарз тўлаш жоизми?

731 22:05 31.12.2019

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан кичик парча (бешинчи қисм)

488 18:00 17.12.2019
« Орқага