Янгиликлар

Машҳур футболчи Кануте Испанияда масжид қурмоқда

603

Машҳур малилик футболчи Фредерик Умар Кануте Испаниянинг Севиля шаҳрида биринчи масжид қурилиши учун миллион доллар йиғишга муваффақ бўлди.

Фаолияти давомида Европанинг бир қатор йирик клубларида, шу жумладан “Лион” ва “Тоттенхем”да ўйнашга муваффақ бўлган Кануте 20 ёшида Исломни қабул қилган. Футболчилик фаолиятини тугатгандан сўнг, дин манфаати учун хайрия ишларини бошлади.

Бир йил олдин, Кануте 700 йил ичида Севиля шаҳридаги очилажак илк масжид учун маблағ йиғиш кампаниясини бошлади ва кеча таниқли мусулмон спортчи унинг чақириғига жавоб берган барчага ҳомийларга миннатдорчилик билдирди.

"Ташаккур, Аллоҳ ушбу хайрли ишда иштирок этганларнинг барчасини мукофотласин", деб ёзди Кануте твиттердаги саҳифасида.

Масжиднинг лойиҳаси нафақат ибодат хонақоҳи, балки турли хил анжуманларни ўтказиш мумкин бўлган маданий марказни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, марказда тиббий бўлим ҳам бўлиши кўзда тутилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон масжидлар очиладими?

4038 15:21 30.05.2020

Туркияда масжидлар очилди (фотожамланма)

522 16:54 29.05.2020

Сингапурда масжидларни хавфсиз очишнинг ғайриоддий усули таклиф қилинди

1433 13:36 29.05.2020

Ҳиндистон: “Бобур” масжиди ўрнида Рам ибодатхонаси қуриляпти

1617 12:56 29.05.2020

Москвада масжидлар қурган Солиҳ Ерзин

1220 10:20 29.05.2020

Пандемия ўз йўлига: масжидларни хитойлаштириш тўхтагани йўқ

1616 09:36 28.05.2020
« Орқага