Машҳур Қуръони Карим ҳофизи Доғистонга ташриф буюрди

23:30 24.12.2018 1049

22 декабрь шанба куни Доғистонда Қуръони Карим ҳофизи Маъмун Халил Равий келди, дея ёзади Islam.ru нашри Доғистон муфтиятининг матбуот хизматига таянган ҳолда.

Фан доктори Шихабудин Гусейнов фахрий меҳмон билан биргаликда Доғистон муфтиятига ташриф буюрди. Гусейнов меҳмонни Доғистон муфтиятининг биноси, бўлимлар ва ишчи хоналар билан таништирди.

Бундан ташқари, Қуръони Карим ҳофизи Мисрдаги нуфузли Ал-Азҳар университетида малака ошириш курсларини ўтайдиган диний раҳбарларга мурожаат қилди.

Таъкидлаш жоизки, мажлисда Доғистон Республикаси муфтийсининг биринчи ўринбосари Абдулла Ажимуллаев иштирок этди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!