Янгиликлар

Машина ўғрисининг оқибати 

1085

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 20 ёшли маст йўловчи уни олиб кетаётган Lacetti ҳайдовчиси машинадан тушганидан фойдаланиб, автомобилни олиб қочди ва йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 29 февраль куни кечки пайтда 24 ёшли Р.А. ўзининг Lacetti автомашинасида 20 ёшли А.А.ни олиб кетаётган бўлган. Р.А. соат 22:10 да Нукус шаҳри ҳудудидаги автовокзал яқинида тўхтаб, автомашинадан тушган вақтида, автомашинада йўловчи А.А. ҳайдовчи йўқлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочган.

Шундан сўнг, А.А. Нукус шаҳар Коксул маҳалласи ҳудудида машинани ҳайдаб кетаётиб, бошқарувини йўқотган ва йўл четида ағдарилиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан (транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилган. А.А. гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, ўрнатилган тартибда ушланган. Дастлабки тергов давом этмоқда.

Аввалроқ, Олмалиқда 2 нафар ўсмир олиб қочган Damas уларни қувган ЙПХ автомобилига урилиб, ағдарилиб кетган эди.

Таҳририятдан: Шу каби воқеаларни эшитсам, тошбақа ва чаён ҳақидаги масал ёдимга тушиб кетади. Тошбақа чаёнга раҳми келиб сувдан ўтказиб қўймоқчи бўлса, чаён унга ниш урмоқчи бўлаверади. Тошбақага-ку чаённинг ниши ўтмас, аммо замонамиздаги “чаён”лар бировнинг ҳалолдан топган уловини хароб қилгани ғирт номарднинг ишидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин билан боғлиқ энг кўп бериладиган саволларга жавоблар

269 21:30 08.04.2020

Чет элда қанча Ўзбекистон фуқаролари коронавирусни юқтирган?

517 17:00 08.04.2020

Хориждаги юртдошларимиз «Коронавирусга қарши Ўзбекистон билан бирга» хайрия акциясини бошлади

599 12:30 08.04.2020

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди

1037 11:59 08.04.2020

Жаҳон банки Ўзбекистонга $1,2 млрд маблағни тезда ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда

316 10:00 08.04.2020

Карантин қачон тугайди?

1557 21:00 07.04.2020
« Орқага