Масжид жамоалари ўртасида интеллектуал мусобақа ташкил қилинди

09:30 11.01.2019 569

Россиянинг Пенза вилоятида жойлашган "Абу Ҳанифа" масжидида "Нима? Қаерда? Қачон" интеллектуал ўйини ўтказилди.

Имом Рушан Бибарсовнинг саъй-ҳаракати билан кетма-кет иккинчи йил ўтказилган интеллектуал мусобақада Пенза вилояти Городищен тумани Ўрта Елюзань қишлоғидаги тўртта масжид жамоаси иштирок этди. Жамоаларга турли йўналишларда саволлар берилди. Хусусан, Дин аҳкомлари, география ва бизнес.

Мусобақа якунида "Абу Ҳанифа" масжидининг "Нур" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!