Янгиликлар

Масжид очиб беришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

996

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона вилояти Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро Дилшод.Р. фуқаро Алишер.Р.га ҳашар йўли билан обод этилган “Кўк тўнли ота” номли масжидни очилиши учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 4500 АҚШ доллари ва 27 млн. сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Яна бир ҳолатда фуқаро Дилшод.Р. фуқаро Мақсуд.Т.нинг фарзандини ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1000 АҚШ долларини олиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, фуқаро Дилшод Р.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бош прокуратура ССВ талабини қаноатлантирди: жиноят иши бекор қилинди

316 21:23 18.05.2020

Унни қиммат сотаётганларга нисбатан жиноят иши очилди

649 14:00 01.05.2020

Кореяга ишга бормоқчимисиз: Алданиб қолманг!

723 14:31 31.01.2020

Гулнора Каримованинг устидан суд мажлиси бошланди

1513 14:00 08.01.2020

Маҳкумларни қийноққа солиш тугайдими? Ёхуд Бош прокурор ўринбосарининг жўяли таклифи

2031 17:59 06.01.2020

Гулнора Каримова ҳақида Бош прокуратуранинг навбатдаги расмий баёноти

11036 22:44 10.12.2019
« Орқага