Янгиликлар

Масжидда муштлашган бенамозлар

633

Муқаддас Ислом динимизда масжидни Аллоҳнинг уйи дейилади. Бу дегани масжид фақат Аллоҳ таолога ибодат қилиш, уни зикр қилиб тасбиҳ айтиш, Каломини тиловат қилиш каби амаллар учун барпо этилади.  Кишилар масжидга гуноҳлардан, хатолардан фориғ бўлиш илинжи билан қадам ранжида қиладилар. Ҳалоллик, чин инсонийлик, комиллик сифатлари шундан бошланса, не ажаб. Шу боис ҳам бу масканда ҳатто қаттиқроқ сўзлашишдан сақланишади.

Аммо яқинда содир бўлган ўта хунук ҳолатдан нафақат масжид аҳли, балки унинг остонаси-да титрагандек бўлди.

Қарийб ўттиз ёшни қаршилаган Алим Гаипов ундан савол қилган тенгдошининг гапидан айб қидириб, ғаразгўйлик билан уни камситишга уринади. Ўртада жанжал кўтарилади. А.Гаиповга тенг келолмаслигини англаб ўзини масжид ичига олган меҳмон М. Маликов афсуски бу билан ҳам қутулмайди. А. Гаипов шу ерда бўлган укаси Б.Гаипов ҳамда бошқа ҳамтовоқлари билан унинг ортидан чопиб кириб масжид ҳовлисида уни ўртага олиб дўппослаб бурнини синдиришади.

Бу ёғи барчамизга аён, албатта. Жиноятчи қилмишидан пушаймон, кечирим сўрайди. Қайтиб бундай безорилик, ҳуқуқбузарлик қилмасликка сўз беради. Ҳа, бунинг уддасидан чиқар ҳам. Бироқ яхшилик қанча кўп бўлса ҳам оз, ёмонликнинг эса биттаси ҳам жамият учун кўплик килади. Минг афсуски, бу ҳақиқатни билганимиз ҳолда баъзан ёмонликдан холи бўлишдан асрана олмаймиз.

Масжиди Набавийдаги етти устунинг тарихи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга хиёнат қилмайди, унга ёлғон гапирмайди ва уни хўрламайди. Мусулмонга мусулмонни обрўсини тўкиш, молини ғорат қилиш ва қонини тўкиш ҳаромдир. Тақво мана бу ердадир, деб қалбларига ишора қилдилар. Бир мусулмонни хўрламоқ, кишини ёмонлигига кифоя қилади”, – дедилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломнинг камбағалликка муносабати

159 23:30 20.02.2020

Динимиз шунга чақирадими?! 

290 23:00 20.02.2020

Исломофоблик ниқобидаги “Илҳом” театри

1959 16:40 20.02.2020

Аъроф сураси тафсири

235 06:30 20.02.2020

Инсонларнинг камбағаллик ҳақидаги қарашлари (биринчи қисм)

567 22:00 19.02.2020

Макрон Исломга қарши курашни "катта хато" деб атади 

997 17:20 19.02.2020
« Орқага