Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Масжидда мушук боқаётган имом (фото)

1223

Ҳусайн Кочак беш йилдан бери Туркиянинг Қирқларэли вилоятидаги Аҳметче қишлоғи масжидида имомлик қилади. У қишнинг совуқ кунларида масжид эшигини мушуклар учун ҳам очади.

Мушуклар дам намоз ўқиётган одамларнинг атрофида айланиб юради, дам масжиднинг ичида ўйнайди. Уларни жамоат ҳам яхши кўради. 

Имомнинг айтишича, ҳудудда қиш анча совуқ ўтади, шунинг учун мушуклар масжидда жон сақлайди. 

“Улар ҳам бизлар каби тирик жонзот. Уларнинг тили йўқ, гапира олмайди, лекин биз тилсиз эмасмиз, кар эмасмиз. Уларнинг оч қолганини, чанқаганини эшитамиз, биламиз. Марҳамати, виждони бор ҳар ким биз қилган ишни қилади”, – дейди Ҳусайн Кочак. 


УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Босния ва Герцеговинадаги масжид қурилишида қатнашади

343 12:30 30.12.2021

Исроил ҳукумати Ал-Ақсо имомига қўйилган тақиқ муддатини узайтирди

797 20:25 22.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Пайғамбаримиздан шафоат сўрай олмаган авлиё”

4338 18:16 07.12.2021

Абдулҳаким қори пародист артистга жавоб берди

6602 16:05 29.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Супемаркет устидаги масжид...”

2283 17:59 20.11.2021
« Орқага