Янгиликлар

Масжидга ҳужум қилган норвегиялик 21 йилга қамалиши мумкин

466

Норвегия судида масжидга ҳужум қилган Филипп Маншауснинг иши кўриб чиқилмоқда. Прокурор Йохан Оверберг унга 21 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини сўради, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Прокурорнинг фикрича, айбланувчининг илк суд мажлисидаги кўрсатмалари унинг қанчалик хавфли одам эканини тасдиқлади. Оверберг у камида 14 йилга, кўпи билан 21 йилга озодликдан маҳрум этилиши кераклигини таъкидлади. 

Норвегияда умрбод қамоқ жазоси йўқ, бироқ маҳкумнинг жазоси узайтирилиши мумкин. 22 ёшли Филипп Маншаус устидан суд ҳукми келгуси ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда. 

Аввалроқ Маншаус пойтахт Осло яқинидаги “Нур” масжидига “зарурат туфайли” ҳужум қилганини айтиб, террорчилик бўйича айбловни қабул қилмаган эди. У ҳужумни амалга оширганини тан олган ва кўпроқ зарар етказмаганидан хафалигини билдирган. Унинг айтишича, Норвегияда оқ ирқ озчиликка айланиб қолган ва шу зарурат туфайли ҳужум уюштирган. 

 “Нур” масжидига ҳужум ўтган йилнинг 10 августида амалга оширилган ва унда бир киши яраланган. Ҳужумчини тўхтатиб қолган асли покистонлик 65 ёшли Муҳаммад Рафиқ қаҳрамон деб эълон қилинди.

Филипп Маншаус масжидга келишдан олдин асли хитойлик 17 яшар ўгай синглисини ўлдирган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон масжидлар очиладими?

4032 15:21 30.05.2020

Туркияда масжидлар очилди (фотожамланма)

517 16:54 29.05.2020

Сингапурда масжидларни хавфсиз очишнинг ғайриоддий усули таклиф қилинди

1433 13:36 29.05.2020

Ҳиндистон: “Бобур” масжиди ўрнида Рам ибодатхонаси қуриляпти

1615 12:56 29.05.2020

Москвада масжидлар қурган Солиҳ Ерзин

1220 10:20 29.05.2020

Пандемия ўз йўлига: масжидларни хитойлаштириш тўхтагани йўқ

1614 09:36 28.05.2020
« Орқага