Масжидлар қандай тартибда очилади?

12:34 22.08.2019 825

Диний ташкилотлар ҳукумат томонидан тасдиқланган махсус низомга асосан адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Маҳаллий диний ташкилотлар, шу жумладан масжидларни давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тегишли ҳудудий адлия органига тақдим этилади.

Адлия органи томонидан ушбу ариза уч ойгача муддатда кўриб чиқилади ва рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, диний ташкилотлар фақат давлат рўйхатидан ўтгандан сўнггина юридик шахс мақомига эга бўлган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Манба: Ҳуқуқий ахборот

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!