Масжидларда овоз кучайтиргичлар орқали азон айтила бошланди

07:12 02.11.2017 13578

Azon.uz сайтига келган хабарларга кўра Ўзбекистоннинг турли вилоятларида жумладан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳрида жойлашган баъзи масжидларда азон овоз кучайтиргичлар орқали чақирилмоқда.

Тошкент шаҳрида жойлашган Минор масжидида 1 ноябрь куни хуфтон намозини ўқиган Azon.uz манбасинининг айтишича, Минор масжидида хуфтон намози учун овоз кучайтиргичлар орқали азон айтилган. Одамлар азон товушини узоқдан туриб ҳам эшитишган.

Бу каби хабарлар пойтахтимизнинг Чилонзор, Сергели туманларидан ҳам келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ноябрь ойида барчани фаолликка чақирган эди.

Қайд этиш керакки, азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтишни тарғиб қилиш ташаббуси билан чиққан ЎМИ нинг Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан аввалроқ, масжидлар қошида «Қуръон курслари»ни очиш таклиф қилинган эди.

Бу каби ташаббусларда жонбозлик кўрсатаётган Тошкент шаҳар вакиллиги мутасаддиларидан Аллоҳ рози бўлсин!

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!