Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Назм

Масжидлардан паноҳ топинг, дўстларим!

882

Бу дунё маъсият билан тўлганда,
Гуноҳларга эшик ёпинг дўстларим.
Иймонингиз сақлаш оғир бўлганда,
Масжидлардан паноҳ топинг, дўстларим!

Тугамас ҳеч қачон дунёнинг иши,
Ҳақдир Аршнинг соясида ётиши,
Қалбини масжидга боғлаган киши,
Масжидлардан паноҳ топинг, дўстларим!

Кимки пок ниятда масжидга борар,
Ҳар босган қадам-чун ажрлар олар,
Намоз ажри  йигирма етти баробар,
Масжидлардан паноҳ топинг, дўстларим!

Жамоат — Расулнинг суннати сўзсиз,
Жамоатсиз — аҳли суннага дўстсиз,
Бўлмасангиз чўлоқ, қулоқсиз, кўзсиз,
Масжидлардан паноҳ топинг, дўстларим!

Кимлардир бозордан топади фойда,
Кимлардир уй сотиб олганмиш ойда.
Масжиддек нажот уйи йўқдир ҳеч жойда,
Масжидлардан паноҳ топинг, дўстларим!

Билмайман қай ҳолда олинар жоним,
Даъватга шу йўлда топдим имконим,
Васиятим сизга шул эрур маним,
Масжидлардан паноҳ топинг, дўстларим!

Вақт топиб ким уловда, кимдир пиёда,
Масжидлар томонга чопинг, дўстларим.
Фисқ-у фасод билан тўлган дунёда,
Масжидлардан паноҳ топинг, дўстларим!

Довуд Абдулғафур (Шаҳзод Султонов)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қаддингни ростла!

1546 22:00 15.05.2021

Дил аро ёдинг мужассам...

850 07:00 06.05.2021

Рамазонда рўза тутганлар

779 20:00 03.05.2021

Адолат нелигин Умардан сўранг...

1797 22:00 23.04.2021

Абдулла Қодирий: “Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз...”

2340 18:00 23.04.2021

Умр ҳисоби

888 08:30 22.04.2021
« Орқага